RU

Последние новости

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   1 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  5 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

ЖЧ финалига чиққан Златко Далич Ўзбекистонда ишлаши мумкинлигини инкор этмаган (интервью) Новости

ЖЧ финалига чиққан Златко Далич Ўзбекистонда ишлаши мумкинлигини инкор этмаган (интервью)

Хорватияни Жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан "Ал Айн" жамоасининг собиқ бош мураббийи Златко Далич 2 йил олдин сайтимизга эксклюзив интервью берганди.

Ўшанда "Ал Айн" билан Тошкентга ташриф буюрган Златко Далич келажакда Ўзбекистонда ишлаши мумкинлигини инкор этмаган.

Қуйида 2 йил аввал олинган интервьюни қайта чоп этамиз.

Осиё чемпионлар лигаси чорак финал доирасидаги "Локомотив" - "Ал Айн" тўқнашувининг жавоб ўйини бўлиб ўтади. Тошкентда етиб келган "Ал Айн" жамоаси кеча "Бунёдкор" стадионида ўйинолди расмий машғулотни ўтказаётган пайтда Златко Далич билан алоҳида суҳбатлашишга келишиб олдик. Гарчи ўйинолди бўлсада Златко Далич мурожаатимизга лаббай, деб жавоб қайтарди ва меҳмонхонада интервью олишга келишдик. Одатда ўйиндан бир кун аввал бизнинг мураббийлар қалам аҳли билан суҳбатлашишдан қочишга интилишади. Златко Далич эса юқори профеессионаликни намойиш этди ва уни олдинда қанчалик муҳим ўйин кутиб турганига қарамасдан интервью беришдан бош тортмади.

- "Ал Айн" жамоасига келиш тарихингиз ҳақида сўзлаб берсангиз...
- "Ал Ҳилол"даги фаолиятимдан сўнг "Ал Айн" клуби менга қизиқиб қолган. Бундан 4 йил муқаддам эса "Ал Айн" клубидан мени ҳар томонлама қониқтирадиган, қизиқарли таклиф келиб тушганди ва шундан кейин бу жамоа бошқарувини ўз қўлимга олишга розилик бердим.

- Мураббий сифатида қайси услубдан фойдаланасиз ва нега?
- Биласизми, мен 20 йилдан ортиқ футболчи сифатида тўп тепганман. Шу фаолиятим давомида кўплаб тажрибали мураббийлар билан ишлаганман. Ҳар бир мураббийдан ўзим учун керакли жиҳатларни ўзлаштиришга ҳаракат қилганман. Мени жамоам кўпроқ тўпни назорат қилиш, юқори прессингга асосланган футбол кўрсатишини истайман ва футболчилардан шуни талаб қиламан. Мен узун паслар орқали ўйнашни маъқул кўрмайман. Қисқа паслар, комбинацион футбол ўйнаш ёқимлироқ.

- "Ал Айн"да Осиё футболи юлдузи Омар Абдулраҳмон ўйнайди. Мураббий сифатида бу каби юқори даражадаги юлдуз футболчи билан ишлаш қанчалик осон? Баъзи юлдуз футболчиларнинг ўзига хос инжиқликлари бўлади. Омар билан ишлашда бу каби муаммоларга дуч келмайсизми?

- Омар ҳақида фақатгина яхши фикрлар билдиришим мумкин. Абдулраҳмон Осиёдаги энг кучли футболчи бўлса керак. Омар бутун жамоани қаттиқ ҳурмат қилади. Унинг инсонийлик сифатларига ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Омар билан ишлашда ҳеч қандай муаммоларга дуч келмайман. Аксинча, бу даражадаги футболчи мураббийга ҳам қўшимча имкониятлар тақдим этади. Шуни айтишим мумкинки, Омар Абдулраҳмоннинг инжиқликлари йўқ. Омарнинг жамоада бўлиши бу бахт. Омар Абдулраҳмон - Осиё футболидаги тилло бола. Унинг юксак иқтидори, катта истеъдод соҳиби эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Омар нафақат жамоани ўйинини қуришда, балки учрашувга алоҳида безаг бера оладиган заргар, десам ҳам бўлади.

- Ўзингиз ҳақингизда, оилангиз хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- Футболчилик фаолиятимнинг катта қисмини Хорватия клубларида ўтказганман. 2000 йили эса футболчилик фаолиятимни якунлагач 2 йил терма жамоада ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганман. Шундан сўнг ўзимни севимли клубим "Вартекс"да спорт директор лавозимида ҳам фаолиятим юритдим. 2005 йилдан бошлаб эса профессионал мураббийлик фаолиятимни бошлаганман. 2010 йили Саудия Арабистони жамоаси "Ал Файсали"дан таклиф тушган ва шундан буён осиё футболида ишлаб келяпман.
Турмуш қурганман, хотиним ва иккита фарзандим бор. Болаларим ҳозирча футболдан йироқда. Улар ҳали ёш ва ўқиш билан машғул.

- Ўзбек клубларидан таклиф тушса Ўзбекистонда ишлашга розилик берармидингиз?

- Мен аввало футболни севаман ва мураббийлик касбини яхши кўрганим учун шу соҳани танлаганман. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Мен "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Пахтакор" клубларингизни яхши биламан. "Насаф" билан ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келдик. Умуман олганда жамоаларингиз яхши савияга эга. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агарда ўзбек клубларидан яхшигина таклиф тушадиган бўлса, бу ерга келиб ҳам ишлашим мумкин. Ҳаммаси таклифга ва унинг қанчалик қизиқарли эканлигига боғлиқ.

- Ўтган йили "Пахтакор", бу йили эса гуруҳда "Насаф" ва мана ҳозир чорак финалда "Локомотив" билан дуч келдингиз. Ушбу жамоаларимиздан қайси бирини кучлироқ деб айта оласиз?

- "Пахтакор" ва "Насаф" каби жамоаларга қарши гуруҳ босқичида ўйнаганмиз. Бу умуман бошқа ҳолат. Чунки гуруҳ босқичида ҳар хил ҳолатлар юз бериши мумкин ва у ерда баъзан кучни тежаб ҳам ўйнашга тўғри келиши мумкин. Плей-офф босқичи эса умуман бошқа. Бу ерда ҳеч қандай таваккал ёки хатога йўл қўйиш мумкин эмас. Ушбу жамоаларингиз ичидан "Локомотив"ни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Ўйнаган жамоаларим ичида айнан "Локомотив" қолганларига нисбатан бир бош кучли, деб биламан. Лекин "темирйўлчилар" қанчалик кучли бўлишмасин, биз уларни мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олишимиз зарур. Оддий мисол, БААда кечган "Насаф"га қарши ўйинда жамоамизни фақат ғалаба қаноатлантирарди ва биз майдонга фақат уч очко олиш илинжида тушгандик. Якунда эса ўзимиз учун керакли натижага анча ишончли тарзда эришгандик.

- Ўзбек футболчиларидан қайси бири сизга илиқ таассурот қолдирган?

- Сўзсиз Сервер Жепаров. Ушбу футболчи нафақат юртингизда, балки Осиё футболида ҳам ўз ўрнига эга топ даражадаги ўйинчи саналади. Яна кимларни кўрсатиш мумкин? Хитойда ўйнаётган Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Игорь Сергеевни биламан. Улар ҳам яхши савиядаги футболчилар ҳисобланишади. Анзур Исмоилов 5 йилдан буён Хитойда бир маромда, юқори даражада ўйнаб келмоқда. Анзур Исмоилов юқори савияга эга бўлган ҳимоячи. Хитойда узлуксиз 5 йил ўйнаб келаётгани бежизга эмас.

- Жаҳон футболида Месси ва Роналдудан ташқари кимни энг яхши футболчи деб биласиз?

- Бутун дунё шу икки футболчини муҳокама қилмоқда. Улардан ташқари қайсидир футболчини ажратиб кўрсатиш анча қийин. Менга сўзсиз Месси ёқади ва Леони энг зўр деб биламан. Ёқтирган жамоам ҳам "Барселона". Мен мураббий сифатида ҳам айнан ушбу жамоа ўйинини ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Хосеп Гвардиоланинг услубидан кўп фойдаланишга интиламан. Мен учун Пеп замонавий футболдаги энг ёрқин мураббийлар бири.


Шу жойда Златко Далич биздан узр сўраган ҳолда суҳбатни тўхтатишимизни илтимос қилди. Сабаби, расмий машғулотдан меҳмонхонага қайтган жамоа кечки овқатга кириши керак эди ва шундан сўнг жамоа билан йиғилиш ўтказиши лозимлигини тушунтирди.

Златко Далич муҳим баҳс олдидан расмий машғулотдан қайтиши биланоқ автобусдан тушиб бизнинг илтимосимизни ерда қолдирмагани учун ҳам унга раҳмат дедик. У эса кулиб, ОАВ ходимлари билан учрашиш, интервью жараёнлари футболнинг бир қисми эканлигини алоҳида таъкидлади. Биз ҳаммамиз мухлислар учун хизмат қилишимиз керак, дея сўзини якунлади. Ҳақиқий профессионал!

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +73   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика