RU

Последние новости

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  36 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

ЖЧ финали олдидан "Флуминенсе" бош мураббийи: Эртага ютқазсак ҳамма нарса тугади дегани эмас" Новости

ЖЧ финали олдидан "Флуминенсе" бош мураббийи: Эртага ютқазсак ҳамма нарса тугади дегани эмас"

Жидда шаҳрида айни пайтда финал олди тадбирлари бўлиб ўтяпти. Биринчи бўлим "Флуминенсе" жамоаси устози Фернандо Диниз матбуот анжуманида иштирок этди.

"Эртага муҳим баҳс бўлади. Бизнинг энг яхши жавобимиз ғалаба бўлади, аммо ғалаба қозона олмасак ҳам бу ҳамма нарса тугади дегани эмас. Ўйинни бой бериш бу мағлубият эмас, ҳақиқий мағлубият бу таслим бўлиш. Гвардиолага қарши майдонга тушиш бошқача бўлиши аниқ. Улар дунёнинг энг зўр жамоаларидан бири. Охирги беш йилда улар кўрсатаётган ўйин энг яхшиларидан", - дейди бразилиялик мутахассис.






Гапида давом этар экан, мураббий баъзи муаммоларни айтиб ўтди.

- Ал Аҳли"га қарши ўйинда жуда кўп хатолар қилдик, аммо гол ўтказмадик. "Сити"га қарши бу хатоларни такрорласак, улар кечиришмайди. Ўтган ўйинда биз ўз эътирозимизни билдирдик. Машғулот майдони ва билан ўйин майдонининг чими ўртасида фарқ бор. Айнан шу нарса бизга тайёрланишда бироз қийинчилик юклади. Мухлислар ҳар доим бизни танқид қилишади, мағлуб бўлсак, мураббий аҳмоққа чиқади. Буни биламиз. Биласизми, футболчиларнинг жуда кўпчилиги қийин шароитларда катта бўлган, уларнинг ўтмишлари унчалик ҳам осон ўтмаган. Улар эса тинимсиз ҳаракат эвазига шу даражага етишди. Шу сабаб ҳам "Сити"га қарши ўйиндаги омадсиз натижа шунчаки майдондаги мағлубият бўлади. Бу билан ҳаётда ютқазиб қўймаймиз. Ушбу босқичга етиб келишимизни ҳам ҳеч ким кутмаганди. "Ман Сити" тўпни эгаллаб туришни яхши кўрадиган жамоа. Шу томондан бу ўйин биз учун қизиқарли бўлади. 


Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика