RU

Последние новости

15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  0 15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  4 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  1 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  2 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   1 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  4 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  8 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  6 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат Новости

ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Қуйида мазкур турдан кейин уччала гуруҳдаги ҳолатни келтириб ўтамиз.

"А" гуруҳидаги натижалар.


"Б" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"С" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"А" гуруҳида Ўзбекистон ҳамда Эрон ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб туришибди. Кўпроқ гол урганимиз сабаб жадвалда биз биринчи ўриндамиз. 1-турда Қатарни енгга БАА ҳисобида 3 очко бор. Охирги иккита Осиё кубоги чемпиони Қатар эса икки турда бор йўғи 1 очко жамғарди.


"Б" гуруҳида бирданига 3 жамоа бир хил 4 очкодан йиғган. Булар: Иордания, Жанубий Корея ва Ироқ. Бу гуруҳда Ўмон ҳали очко олмади.


"С" гуруҳида Япония 6 очко йиғди, 12 та гол урди ва ҳали гол ўтказиб юбормади. Саудия Арабистонида 4, Баҳрайнда 3 очко. Австралия эса бор йўғи 1 очко олди.


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи Осиё минтақасида 2 турдан кейин тўпурарлар пойгасида Такуми Минамино, Аясе Уэда, Хидемаса Морита (уччаласи Япония), Язан Ал Наймат (Иордания) ва Ҳассан Кадеш (Саудия Арабистони)лар иккитадан гол билан пешқадамлик қилишмоқда. Голли паслар борасида эса Юня Ито (Япония) ва Маҳмуд Ал Марди (Иордания) 3 тадан ассист билан етакчи. Ал марди ҳар уччала голли пасини айнан 2-турда Фаластинга қарши беллашувда берган. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳар иккала ўйинда ҳам биттадан голли пас берган ва ассистентлар борасида бир нечта футболчилар билан бирга иккинчи қаторда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъасида навбатдаги 3-тур учрашувлари 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ўша куни ўз майдонида Эронни қабул қилади.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика