RU

Последние новости

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  32 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  19 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради Новости

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашуви якунланди.

Қатар - Ўзбекистон 3:2
14 ноябрь 2024 йил. Доҳа, "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 21:15 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Ким Жонг Хёк, Парк Кюнг Йонг, Жанг Жонг Пил, Чаэ Санг Хёп (барчаси Корея Республикаси)
ВАР: Ким Хигон (Корея Республикаси)
АВАР: Чои Хюнжаи (Корея Республикаси).

Голлар: 1:0 — 26, Алмоэз Али, 2:0 — 41, Алмоэз Али, 2:1 — 75, Аббос Файзуллаев, 2:2 — 80, Аббос Файзуллаев, 3:2 — 90+12, Лукас Мендес.

Қатар: 22.Мешъал Баршам, 4.Муҳаммад Ваад, 5.Тари Салмон (9.Муҳаммад Мунтари, 87), 7.Аҳмад ал-Ганеҳи (6.Абдул Азиз Ҳатим, 69), 10.Акрам Афиф, 12.Лукас Мендес, 13.Иброҳим Муҳаммад (11.Юсуф Абдурисаг, 87), 15.Бассам Ал Рави (3.Абдулла Ал Язиди, 78), 16.Буалем Хухи, 19.Алмоэз Али, 20.Аҳмед Фати Абдулла.
Захира: 1.Саад Ал Шиб, 21.Марван Шериф Бадрелдин, 2.Ал Маҳди Али Мухтор, 8.Жассим Жобир Абдулсалам, 14.Ҳомам Аҳмед, 17.Мустафо Тариқ Машал, 18.Султон Ал Браке, 23.Абдулраҳмон Фаҳми Мустафо.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Отабек Шукуров (8.Жамшид Искандеров, 65), 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев (8.Фаррух Сайфиев, 65), 14.Элдор Шомуродов (10.Жалолиддин Машарипов, 22), 18.Абдулла Абдуллаев (17.Бобир Абдихолиқов, 45), 19.Азизбек Турғунбоев (5.Рустам Ашурматов, 90+1), 22.Аббосбек Фазуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 6.Акмал Мозговой, 11.Азизбек Амонов, 15.Умар Эшмуродов, 20.Ҳожимат Эркинов, 21.Абдурауф Бўриев.

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Фати (64), Жалолиддин Машарипов (73), Муҳаммад Ваад (90+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. Мардона ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтамиз. Улар ғалабага лойиқ эди. Катанец эса улардаги шиддатни сўндириб, ғалабани эмас, дурангни истаётгани учун панд эди.

90+12. ГОЛ! Қатарнинг сўнгги ҳужуми Лукас Мендеснинг голи билан якунланди. Афсус.

90+3. Рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришга уринган Файзуллаевни Муҳаммад Ваад очиқчасига тўхтатиб қолди. Аммо ҳакам сариқ карточка билан чекланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Турғунбоев ўрнига Ашурматов туширилди.

88. Зарба! Турғунбоевнинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

87. Қатар таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

80. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аббоссссссссссссссссссссссссссссссссссссссссссс!!! 2:2!!!

75. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аббос Файзуллаев ҳисобдаги фарқни қисқартирди!

73. Машарипов огоҳлантирилди.

69. Қатар таркибида ўзгариш амалга оширилди.

66. Хавфли вазият! Абдихолиқовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

65. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

64. Хавфли вазият! Файзуллаевнинг ажойиб хатти-ҳаракатларидан сўнг Машарипов рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олди, аммо зарба йўллашга улгурмади. Қайтган тўпга зарба йўллашга Шукуров йиқитилди.

63. Қатарлик футболчининг зарбасини Юсупов эгаллаб олди.

61. Алмоэз Юсупов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, бахтимизга у ўйиндан тақшари ҳолатда қолиб кетганди.

60. Зарба! Машариповнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Баршам эгаллаб олди.

57. Хавфли вазият! Ҳамробековда қулай вазият юзага келди, бироқ унинг зарбаси юқорилаб кетди.

54. Вакилларимиз ҳужумда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

51. Абдихолиқов майдонга тушганидан бери иккинчи маротаба жарима зарбаси ишлаб берди. 

48. Стандарт узатмасидан сўнг Шукуров оёғи орқа тарафи билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳужумчи, қайтараман, ҳужумчи Бобир Абдихолиқов майдонга туширилди. У Абдуллаевни алмаштирди.

Тайм якунланди.

45+7. Мезбонларда яна бир ҳужум, аниқроғи, хавфли ҳужум ташкил этилди. Бахтимизга сўнгги узатмага қатарлик футболчи етиб кела олмади.

45+6. Қатарликлар ҳужумда тўрттага иккита қолишди. Ҳимоячимиз сўнгги лаҳзада ишончли ҳаракат қилди.

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Турғунбоевнинг ўткир бурчак томон йўллаган зарбасини Баршам қийинчилик билан қайтарди.

41. ГОЛ! Стандарт вазиятдаги узатмадан сўнг Алмоэз Али жарима майдонига ёриб кириб, ва тўпга оёғини қўйди ва дарвозани ишғол қилди. Қатар ҳужумчиси дублни расмийлаштирди. 

38. Ал Ганеҳи рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришга ҳаракат қилди, бироқ  Ҳусанов унинг заба йўллашига халақит қилди.

35. Хавфли вазият! Файзуллаев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, Баршам тўпни қайтарди.

29. Алижоновнинг узатган тўпни Баршам эгаллаб олди.

26. ГОЛ. Алмоэз Али ҳисобни очди. Ҳужумчи рақиб жарима майдони бўш қолдирилди ва рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. 

23. Энди Отабек Шукуров ҳам тиббий ёрдамга муҳтож. Майдон марказида тўп учун курашда ярим ҳимоячимиз рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетиб, тиззасини қайириб олди. Шукуровга саломатлик тилаймиз. Ҳеч бўлмаса, унинг майдонга қайтишини истаб қоламиз.

20. Шомуродовнинг жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди. Ҳужумчи алмаштирилади. Унинг ўрнига Машарипов майдонга туширилади.

18. Шомуродов майдонга қайтди! Унинг жароҳати қайтамасслиги учун дуо қиламиз.

13. Шомуродов жароҳат олган кўринарди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Асосий ҳужумчимиз ўйинни давом эттиришига тилакдошмиз.

Ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди. Хайрият.

ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Тўп Насруллаевнинг қўлига тегибди. Бироқ зарба берилганда ҳимоячимиз яқин масофада жойлашганди.

8. Хавфли вазият! Юсупов қийин вазиятда кутилмаганда рекошет орқали келган тўпни бир қўли билан қайтарди.

7. Хавфли вазият! Ҳамюртларимиз ажойиб комбинация ташкил этди, бироқ якунда Баршам тўпни эгаллаб олди.

5. Шомуродов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

3. Алмоез чап қанотдан олдинга қочишга уриниб кўрди, Алиқулов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

2. Хавфли вазият! Алижонов марказдан олдинга борди ва рақиб дарвозасининг пастки бурчагини нишонга олди, бироқ унинг уринишига омад етишмади.

1. Ўйин бошланди. Ҳамюртларимизга ғалаба тилаб қоламиз!


Қатар-Ўзбекистон учрашуви бошланиши аввалида "Спорт" телеканали салкам 10 дақиқадан кўп вақт давомида рекламалар намойиш этиши оқибатида давлат мадҳиямиз янграгани жонли эфирда намойиш этилмади. Қўлимизни кўксимизга қўйиб, реклама томоша қилдик.

Рейтинг: -58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика