RU

Последние новости

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Нидерландияга қарши илк турда сўнгги сонияларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди Новости

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Нидерландияга қарши илк турда сўнгги сонияларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви якунланди.

Ўзбекистон — Нидерландия 3:3

"А" гуруҳи, 1-тур

Ҳумо арена, Тошкент

20:00

Голлар: Элбек Тўлқинов (16), Ихтиёр Ропиев (36), Ҳусниддин Нишонов (40) — Тевфик Сеяр (4), Исмоил Уаддух (28, 37).

Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Аҳметзянов

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов

Нидерландия: 1.Мануэль Куйк, 4.Тевфик Сеяр, 7.Жордани Мартинус, 8.Абдусамад Ат Тоҳирий, 10.Исмоил Уаддух

Захира: 12.Мика Спигт, 2.Жорди Кретье, 3.Стейе Кее, 5.Аюб Бухорий, 6.Карим Моссауи, 9.Саид Бузамбу, 11.Лахсен Буюузан, 13.Ишак Белҳаж, 14.Муҳаммад Чиҳ

Огоҳлантиришлар: Машраб Одилов (17), Фазлиддин Ботиров (27)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

Нишонов замбилда олиб чиқиб кетилди.

40. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳусниддин Нишонов ўйин тугашига 49 сония қолганда мувозанатни тенглаштирди!

38. Ропиевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисидан майдонни тарк этди.

Ўзбекистон тайм-айт олди.

37. ГОЛ! Уаддух ажойиб ҳаракатлар билан бир ҳимоячини доғда қолдириб, жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

36. ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ихтиёр Ропиев ҳисобни тенглаштирди!!!


34. Нишоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

34. Зарба! Ропиевнинг зарбаси ноаниқ.

34. Зарба! Нишоновнинг зарбаси ноаниқ кетди.

33. Зарба! Ропиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

32.Зарба! Аҳаджоновнинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

Бугунги ўйинга 7561 нафар томошабин ташриф буюрди.

31. Зарба! Аҳаджоновнинг бу галги зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

30. Зарба! Аҳаджоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

29. Зарба! Сеярнинг хавфли харбасига бироз аниқлик етишмади. 

29. Фоль. Ўзбекистон зарарига.

28. ГОЛ! Пенальтини Анваров қайтарди, бироқ ҳакам тўп чизиқни кесиб ўтганини маълум қилди. Уаддух Нидерландияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

28. Ўзбекистон дарвозасига пенальти белгиланди. Ботиров огоҳлантирилди.

28. Нидерландия ҳужуми чоғида тўп Ботировнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

27. Зарба! Элмуродовнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.

27. Зарба! Кретьенинг хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

25. Зарба! Тўлқиновнинг ажойиб зарбасини Куйк қайтарди.

25. Тўлқинов йиқитилди, аммо фоль дея баҳоланмади.

24. Зарба! Ропиевнинг зарбасини Куйк оёқлари билан қайтарди.

23. Зарба! Одиловнинг жаримадан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди.

23. Фоль. Нидерландия зарарига.

Нидерландия Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Тожикистонга қарши назорат ўйинида 3:4 ҳисобида ютқазганди.

22. Зарба! Усмоновнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

21. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

Нидерландия тайм-аут олди.

20. Зарба! Усмоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

20. Зарба! Тоҳирий рақиб футболчисидан қочиб кетиб, дарвозанинг пастки чап бурчагини аниқ нишонга ололмади.

19. Фоль. Ўзбекистон 5-фолни ишлаб олди. Буёғига эҳтиёт бўлиш лозим.

19. Зарба! Усмоновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

19. Фоль. Нидерландия зарарига.

19. Зарба! Ропиевнинг яна бир зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

19. Зарба! Ропиевнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

Қизил карточка кўрсатилмади. Сариқ карточка ўз кучида қолди. Фоллар бўйича ҳисоб: 4-2.

18. Фоль. Одилов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Ўзбекистонлик футболчи четлатилиши мумкин.

16. Фоль. Нидерландия зарарига. Аҳметзяновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

16. Зарба! Аҳметзяновнинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

16. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан оширилган тўпни Элбек Тўлқинов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!



15. Фоль. Нидерландия зарарига.

15. Фоль. Ўзбекистон зарарига.

14. Зарба! Тоҳирий қарши ҳужумда ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.

13. Зарба! Раҳматовнинг яна бир зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвозабонга бориб тушди. У ёнида бўш турган шеригини кўрмади.

13. Зарба! Раҳматовнинг ўнг қанотдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

12. Зарба! Одиловнинг зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди.

12. Зарба! Усмоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

12. Зарба! Элмуродовнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

Ўзбекистон тайм-аут олди.

11. Зарба! Элмуродовнинг бу галги уриниши ҳам ўхшамади.

11. Зарба! Элмуродовнинг зарбаси ноаниқ.

11. Зарба! Ропиевнинг олисдан йўллаган кучли зарбасини рақиб псобони қайтарди.

11. Зарба! Нишоновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

10. Нишоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

10. Зарба! Тоҳирийнинг зарбасини ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

10. Зарба! Бузамбунинг зарбасини Элмуродов қатарди.

9. Зарба! Уаддахнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

9. Фоль. Ўзбекистон зарарига.

9. Зарба! Ўнг қанотдан Мартинуснинг кучли зарбасини Элмуродов қайтарди.

8. Зарба! Уаддухнинг зарбасини Элмуродов ушлаб олди.

8. Зарба! Усмоновнинг зарбаси юқорилаб кетди.

6. Зарба! Нишоновнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвозабон қўлига бориб тушди.

5. Зарба! Меҳмонлар томонидан йўлланган зарба кучсиз чиқди.

5. Фоль. Ўзбекистон зарарига.

5. Зарба! Усмонов бурчак узатмасидан сўнг зарба йўллади, ноаниқ.

4. ГОЛ! Тевфик Сеяр қарши ҳужумда бўш қолган дарвозмизга тўп киритди.

3. Зарба! Элмуродовнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

3. Нидерландлар хавфли ҳужум ташкил этишди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

2. Зарба! Ропиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

1. Учрашув бошланди. Ўзбекистон оқ, Нидерландия тўқ сариқ либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика