RU

Последние новости

21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  2 21:28АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 0:0 (матнли трансляция)  0 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  14 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  9 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  24 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  6 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0

ЖЧ-2024. 1-тур. Парагвай — Коста-Рика. Превью Новости

ЖЧ-2024. 1-тур. Парагвай — Коста-Рика. Превью

Бугун футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига старт берилади.

Парагвай — Коста-Рика

"А" гуруҳи, 1-тур

Ҳумо арена, Тошкент

17:30


ФИФА рейтингидаги ўрни

Парагвай (13)

Коста-Рика (31)

Учрашув ҳақида

Коста-Рика футзалнинг энг йирик мусобақасидаги ўзаро ягона қарама-қаршиликда икки гол фарқи билан ортда қолаётганига қарамай, якунда Парагвайни 6-3 ҳисобида мағлуб этган. Эндиликда жамоа Минор Кабальчета ва Милинтон Тижерино билан яна бир кутилмаган ғалабага эришишга уриниб кўради. Карлос Чилаверт эса имконияти юқори баҳоланаётган гуруҳ босқичини "оқ-қизиллар"нинг ишончли ғалаба билан бошлаши учун Дамиан Мареко ва Хавьер Адольфо Саласга таянади.

Ўйин ҳақида фикрлар

"Парагвай йирик турнирларда доимий қатнашувчи жамоа ҳисобланади. Улар кўп йиллар мобайнида Европада ўйнаган мураббийга эга. Қолаверса, таркибдаги кўплаб футзалчилар Европада, айниқса Италияда тўп тепишади. Жанубий Америкада улар жуда изчил жамоа саналади", деди Коста-Рика мураббийи Алекс Рамос.

"Коста-Рика жисмонан бақувват жамоа, шу боис уларга қарши ўйнаш қийин. Биз ҳар томонлама тайёрланяпмиз, чунки гуруҳ кучли жамоалардан иборат эканлигини биламиз, лекин биринчи ўринда кейинги босқичга йўл олишимизга ишонамиз", деди Парагвай таянч ярим ҳимоячиси Арнальдо Баез.

Қизиқарли маълумотлар

Карлос Чилаверт аввалги жаҳон чемпионатларида ўйнаган иштирокчи тўртта мураббийдан бири саналади. Асунсионлик футболчи 2004 ва 2008 йиллардаги мундиалда иштирок этиб, Парагвайга Италия ва Португалияни ортда қолдириб, гуруҳ пешқадами бўлишига ёрдам берган.

Эдвин Кубильо учта мундиалда гол урган биринчи коста-рикалик футзалчи бўлишга ҳаракат қилади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика