RU

Последние новости

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  6 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  20 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

ЖЧ-2022 ярим финал. Аргентина - Хорватия превьюси Новости

ЖЧ-2022 ярим финал. Аргентина - Хорватия превьюси

2022 йилги Жаҳон Чемпионати ярим финал босқичига етиб келдик. Қизиқарли кечган ним чорак ва чорак финалдан сўнг мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида 4 та жамоа қолди.

18 декабрь санасида кубокни боши узра баланд кўтаришга кўз тиккан кўплаб юлдузлар, юқори даражали футболчилар ва ажойиб таркиблар шу ерда. Улар қолганлардан муносиброқ эканликларини исботлашди.

Ярим финал бугун чоршанбага ўтар кечаси Хорватия ва Аргентина термалари ўртасидаги ўйин билан старт олади, сўнгра орадан бир кун ўтиб амалдаги Жаҳон чемпиони Марокашга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинлар бошланишидан аввал ҳар бир жамоанинг финалга чиқиш имкониятлари ва ҳал қилувчи ўйинчилар ҳақида фикр-мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сешанба, 00:00, “Лусаил” ўйингоҳи. Аргентина - Хорватия.


Улар яқин орада учрашганми?

 

Бу уларнинг мундиаллардаги учинчи тўқнашуви бўлади. 1998 йилги гуруҳ босқичида бўлиб ўтган ўйинда Аргентина 1:0 ҳисобида зафар қучган. 2018 йилда эса Хорватия рақибини 3:0 ҳисоби билан доғда қолдирган.


Нега Хорватия финалга йўл олади?


Терма жамоа  мураббийи Златко Далич чорак финалда Бразилия устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонилганидан сўнг уларнинг “жанговар руҳи” ҳақида қўп гапирди. Бу статистика ва маълумотлар билан баҳолаб бўлмайдиган нарса бўлса ҳам аргентиналикларни энг кўп ташвишлантираётган хусисият экани аниқ.

Хорватия ҳар қандай вазиятда ўйинда қолиш каби фантастик қобилиятга эга. Уларнинг ярим ҳимоядаги учлиги - Лука Модрич, Матео Ковачич ва Марцело Брозович тўп бошқарувида майдоннинг каттагина қисмини назорат қилишади. Хорватлар ҳимояланишга келганда тиришқоқ ва тартибли ўйин намойиш этади.

Аргентина, ҳатто Лионель Месси билан бирга, Хорватиянинг тартибини бузиши жуда қийин бўлади. Ўйин қанчалик узоқ давом этса, Европаликларнинг ишончи шунча ўсиб боради. Йирик турнирларнинг плей-офф босқичларида сўнгги 9 ўйиннинг 7 тасида қўшимча таймларга қадар борган Хорватия Қатарда Япония ва Бразилияни пенальтиларда турнирдан чиқариб юборди. 2018 йилда ҳам улар финалга қадар йўл олиб, йўл-йўлакай Россия ва Данияни “отишма”да мағлуб қилган эди.

Хорватия Аргентина ва Мессида ваҳима уйғотиш учун етарлича вақт уларнинг ўйинини бузишга уринади ва шундан сўнг бундан фойдаланиб устунликни қўлга олишга интилади. Уларнинг сўнгги икки Жаҳон Чемпионатларидаги натижаси бу яхши тузилган режа самараси эканидан далолат беради. Улар Бразилияни таслим қила олган эканлар, буни Аргентина билан ҳам амалга оширишлари мумкин.


Нега Аргентина финалга йўл олади?


Бунинг бари тақдирда нима ёзилганига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бу деярли шубҳасиз, Лионель Мессининг Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлиш учун сўнгги имконияти бўлади. Лео ўзининг ёрқинлига ва кучли шахсияти орқали Аргентинани шу босқичга қадар етаклади. Тушунарлики, Месси ўзининг энг юқори даражадаги ҳолатида эмас, у аввалги каби тезкор ва ғайратли эмас, бироқ 35 ёшида у ҳали ҳам бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб юборишга қодир.

Унинг Австралия ва Мексикага урган голлари терма жамоани катта ғалабалар сари йўллаган бўлса, Нидерландияга қарши ўйинда Науэль Молина томон оширган бетакрор тўпи мундиалнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқишда жамоага катта ёрдам бўлди.

Месси турнир давомида бутун ўйинни деярли барчадан яхшироқ назорат қилаётган Хорватияни енгиш учун бирор “сеҳрли” нарса топиши керак бўлади. 2018 йилги мундиал финалчилари жуда тиришқоқ ва мағрур жамоа бўлиб худди Месси каби ўйинга жиддий таъсир ўтказадиган Модричдек еткачига эга. Аммо бу сафар Аргентинанинг натижаси тақдир ҳуқмида бўлади, шекилли.


Неча Хорватия финалга чиқа олмайди?


Аргентинанинг Хорватия тўсиғидан ўтиб финалга йўлланма олишининг энг асосий сабаби шундаки, оддий қилиб айтганда, уларда яхшироқ футболчилар бор. Аргентина ва Месси Қатарга Жаҳон Чемпиони унвонини қўлга киритиш учун келган, Хорватия ва Модрични эса гуруҳ босқичидан чиқишнинг ўзи ўйлантираётган эди. Майдонда мураббийлар жанги кечади. Кимда бу борада чуқур иқтидор бўлса ва вазиятдан келиб чиқиб тўғри қарорлар бера олса, ўйин тақдирини ҳал қила оладилар.

Гуруҳ босқичида Канада дарвозасига тўртта гол йўллаган Хорватия қолган тўртта ўйинда бор-йўғи рақиб посбонини икки бор ранжитди. Бразилияга қарши баҳснинг 116-дақиқасида ўйиндаги илк аниқ зарбадан гол урилди. Хорватия мана шу статистикани ўзгартиришга ҳам уриниши керак бўлади.

2018 йилда улар финалгача ажойиб ўйин кўрсатиб етиб боришди. Бироқ финалдаги рақиб Франция мутлақо ўзгача тўсиқ эди. Уларга қарши ҳеч нарса ишламади. Хорватлар 65 дақиқа ичида 4 та тўп ўтказиб юборишди. Улар ним чорак, чорак ва ярим финал босқичларида 120 дақиқадан ўйнаганликларини инобатга олсак, бунга ажабланмаса ҳам бўлаверади.

Япония ва Бразилияга қарши ўйинларда қўшимча таймлар ва пенальтилардан сўнг Хорватиянинг Аргентина билан ўйинда тўхтаб қолиш хавфи бор. Айниқса, етарлича ҳолдан тойган европаликларга қарши Лионель Скалони захира ўриндиқларига ўгирилиб, бир қатор халқаро даражадаги кучли ўйинчиларни майдонга ташласа, Хорватия иложсиз ҳолатга тушиб қолиши мумкин.


Нега Аргентина финалга чиқа олмаслиги мумкин?


Биргина Мессини таркибдан чиқариб ташланг Аргентина қанчалик чекланганига гувоҳ бўласиз. Ажойиб ўйинчиларни етиштириб чиқарган мамлакат учун Мессини жаҳон даражасида қўллаб-қувватлаш етишмаётгани кўриниб қолмоқда. Хулиан Альварес, Энцо Фернандес ва Алексис Мак Аллистерлар Қатардаги Жаҳон Чемпионатида яхши ўйин кўрсатишмоқда, бироқ бу чемпион бўлиш учун етарли эмас. Аргентина Серхио Агуэро ва Габриэль Батистута каби буюк ҳужумчилари билан ҳозир кўпроғига эриша олар эди. Лео Месси даражасида ва шунга яқин бўлган ўйинчилар сони камайиб бормоқда.

Аргентинанинг тезкорлиги ва ижодкорлиги ҳозиргача катта муаммо туғдирмади аммо турнир ҳал қилувчи паллага кириб борар экан, майда тафсилотлар ҳам муҳим бўлиб қолади. Улар Хорватияни таслим қилиш учун қўшимча нимадир ўйлаб топишлари керак бўлади.

Лионель Скалони шогирдлари Модричнинг майдон марказидаги тўп билан ҳаракатланиш ҳукмронлигини чеклаш йўлини излашлари лозим бўлади. Бу Хорватиянинг деярли барча рақиблари учун бир хил қийинчилик бўлиб, уни уддалай оладиганлар кам бўлди. Бу ўйин Аргентина Модрични тўхтата оладими йўқми, шунингдек, улар Мессини жалб қилмаган ҳолда Хорватияга қандай хавф туғдира олишига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Мансурбек Неъматов таржимаси

Оригинал манба

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика