RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  15 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

ЖЧ-2022 саралаши. Математика оламига марҳамат ёки Ўзбекистонга дуранг етарли бўладими? Новости

ЖЧ-2022 саралаши. Математика оламига марҳамат ёки Ўзбекистонга дуранг етарли бўладими?

15 июнь куни Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқичи якунига етади.

Ўша куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистони билан ўйнайди. Келинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларимизни ҳисоблаб кўрамиз.

1. АГАР Саудия Арабистонини мағлуб этсак гуруҳда 1-ўринни оламиз ва кейинги босқичга чиқамиз. Бунда бошқа гуруҳлар ва ўйинлар натижаси биз учун умуман қизиқ бўлмайди.


2. АГАР Саудия Арабистони билан дуранг ўйнасак очколаримиз 16тага етади. Яман гуруҳда сўнгги ўринда қолса 6 очко олиб ташланади ва иккинчи ўринлилар рейтингида 10 очкога эга бўламиз. Тўплар нисбатимиз +6га тенг бўлади.


Энди қолган гуруҳда иккинчи ўринларга эътибор берамиз.

"А" гуруҳи - Хитой сўнгги турда Сурия билан ўйнайди. 10 очкога ва +11 тўплар нисбатига эга Хитой Сурияга фақат 6 ёки 7та тўп фарқи билан ютқазсагина биздан пастга тушади. Катта эҳтимол бундай бўлмайди. Демак Хитой камида 10 очко билан биздан тепада бўлиши аниқ.

"B" гуруҳи - Иордания охирги турни Австралияга қарши ўтказади. Ҳозир Иорданияда 8 очко мавжуд. Демак фақат Австралия устидан ғалаба қозонсагина Иордания 11 очко билан биздан тепада бўлади. Бироқ Австралиянинг мағлуб бўлиш эҳтимоли жуда паст. Шу боис Иордания кўп эҳтимол биздан пастда бўлади.

"C" гуруҳи - Эрон сўнгги турда Ироқ билан ўйнайди. Форслар ғалаба қозонишса гуруҳда биринчи бўлишади, Ироқнинг иккинчи ўринлар рейтингида очкоси 11тага тенг, биздан тепада бўлади. Агар Эрон Ироқни юта олмаса (дуранг ёки мағлубият) - Эроннинг иккинчи очкоси максимум 10та бўлади ва тўплар фарқи максимум +5 бўлади. Қайтариб ўтамиз: Биз Саудия Арабистони билан дуранг ўйнасак 10 очко ва +6га эга бўламиз. Демак Эрон биздан пастда бўлади.

"D" гуруҳи - Ўзбекистон жойлашган гуруҳ.

"E" гуруҳи - Уммон ҳисобида 12 очко бор. Сўнгги турда жамоа охирги ўриндаги жамоага қарши ўйнайди ва унинг натижаси бекор қилинади. Демак 12 очко қолади. Биздан тепада бўлади.

"F" гуруҳи - Айни пайтда Қирғизистон иккинчи ўринда. Лекин жамоа охирги турда Япония билан ўйнайди ва катта эҳтимол мағлуб бўлади. Тожикистон эса Мьянма билан ўйнайди ва кичик ҳисобдаги ғалаба ҳам Усмон Тошев жамоасини иккинчи ўринга кўтаради. Тожикистон ҳисобида 10 очко бор ва ҳозир тўплар нисбати -1. Мьянмани мағлуб этса ҳам Тожикистон Ўзбекистондан пастда бўлади.

"G" гуруҳи - БАА охирги турда Вьетнам билан ўйнайди. Ғалаба БААни гуруҳ ғолибига айлантиради. Вьетнам 11 очко билан биздан тепада бўлади. БАА Вьетнамни юта олмаса (дуранг ёки мағлубият) очкоси максимум 10та бўлади ва тўплар фарқи максимум +5 бўлади. Биздан пастда бўлади.

"H" гуруҳи - Ливан бугун гуруҳдаги сўнгги ўйинни ўтказди ва мағлуб бўлди. 10 очко ва тўплар фарқи +3, биздан пастда бўлади.





Хулоса, агар Саудия Арабистони билан дуранг ўйнасак Хитой ва Уммон ҳар қандай ҳолатда ҳам биздан тепада бўлади. Ливан ва Тожикистон эса ҳар қандай ҳолатда биздан пастда бўлади.

Демак сўнгги турда
Иордания Австралияни юта олмаслиги
Эрон Ироқни юта олмаслиги
БАА Вьетнамни юта олмаслиги

мана шу натижалардан биттаси амалга ошса Ўзбекистон дуранг билан ҳам кейинги босқичга чиқади.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика