RU

Последние новости

18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  4 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  5 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  1 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага бизни қандай ўйинлар кутмоқда? Новости

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага бизни қандай ўйинлар кутмоқда?

Эртага, 15 окятбрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Қуйида ҳар бир гуруҳга тўхталган ҳолда қандай ўйинлар кутаётганини келтириб ўтамиз. 

"A" гуруҳи - Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив, Гуам.

Дастлабки иккита учрашувни ғалаба билан якунлаган Хитой сафарда Филиппин меҳмони бўлади. Сурия эса Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида гуруҳ аутсайдери Гуамни қабул қилади. 

17:00. Филиппин - Хитой

19:00. Сурия - Гуам


"B" гуруҳи - Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Қувайт, Непал.

Жаҳон чемпионатига чиқишга даъвогарлардан бири Австралия Хитой Тайпейига сафар қилади. Иордания эса Амманда Непални қабул қилади. Жамоаларни ҳозирча 1 очко ажратиб турибди. 

16:40. Хитой Тайпейи - Австралия

21:00. Иордания - Непал 


"C" гуруҳи - Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа.

Албатта, гуруҳдаги асосий баҳс Баҳрайн ва Эрон ўртасида кечади. Камбоджа кейинги босқичдан умид қилмаса ҳам бўлади, шунга қарамай бу жамоа ўз уйида Ироқдан очко олишга ҳаракат қилса керак. 

16:30. Камбоджа - Ироқ

21:30. Баҳрайн - Эрон

 

"D" гуруҳи - Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур.

Эртага диққат-эътиборимиз биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинга қаратилади. Футболчиларимиз Сингапурга қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳдаги иккинчи ўйин Ал Рам шаҳрида Фаластин ва Судия Арабистони ўртасида кечади. 

16:45. Сингапур - Ўзбекистон

18:00. Фаластин - Саудия Арабистони


"E" гуруҳи - Бангладеш, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қатар.

Ўз майдонида Ҳиндистонни енга олмаган Қатар бу сафар Уммон билан куч синашади. Жамоаларни атиги бир очко ажратиб турибди. Ҳиндистон эса аутсайдер Бангладешни қабул қилади. 

19:00. Ҳиндистон - Бангладеш

21:30. Қатар - Уммон 


"F" гуруҳи - Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон.

Ён қўшнимиз Тожикистон эртага Японияга қарши майдонга тушади. Душанбеда ниҳоятда қизиқарли баҳс кечиши кутиляпти. Мўғулистон эса ўз майдонида Қирғизистонни қабул қилади. Ҳар икки жамоа ҳозирча 3 очкодан тўплаган. 

13:00. Мўғулистон - Қирғизистон

17:15. Тожикистон - Япония 

  

"G" гуруҳи - БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия.

Сафарда Малайзияни ютиб қайтган БАА Таиландга сафар қилади. Бу ўйинда БАА термаси очко йўқотиши мумкин, чунки Таиланд ўз майдонида анча кучли ўйин намойиш этади. Индонезия эса Вьетнам билан баҳс олиб боради. 

16:30. Индонезия - Вьетнам

17:00. Таиланд - БАА

 

"H" гуруҳи - Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри Ланка.

Ва ниҳоят, охирги гуруҳда иккита корейс жамоаси ўзаро баҳс олиб боради. Бу ҳам ўзига хос тарихий аҳамиятга бўлса ажаб эмас. Ҳали бирорта ўйинда очко жамғармаган Шри Ланка ўз уйида Ливанни қабул қилади. 

13:30. КХДР - Жанубий Корея

19:00. Шри Ланка - Ливан


Эслатма: Саралаш босқичида 40та жамоа қатнашяпти. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби (8та) ва энг яхши 4та иккинчи ўрин эгаси (жами 12та жамоа) кейинги босқичга йўл олади. 3-турдан сўнг иккинчи ўринда бораётган Сурия, Уммон, КХДР ва Тожикистон энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб туришибди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика