RU

Последние новости

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  25 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  8 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   55

ЖЧ-2022 саралаш. 5 сентябрь куни ўйнамайдиганлар нима қилади? Новости

ЖЧ-2022 саралаш. 5 сентябрь куни ўйнамайдиганлар нима қилади?

Хабарингиз бор, 5 сентябрдан ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақаси иккинчи раунд баҳсларига старт берилади.

"D" гуруҳида кураш олиб борадиган Ўзбекистон терма жамоаси қуръа жараёнида иккинчи саватчадан ўрин олгани боис 5 сентябрь куни ўйнайди, бироқ 10 сентябрда дам олади. Шу боис 10 сентябрь куни Ироқ термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. 

Қуръа ташлашда 1-саватчада бўлган терма жамоалар эса 5 сентябрь куни ўйнамайди ва баҳсларга 10 сентябрдан қўшиладилар. Табиийки 5 сентябрь ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун айни муддао. Лекин Хитой, Эрон, Австралия терма жамоаларининг 5 сентябрда ким билан ўйнаши ҳақида ҳеч қаерда маълумот берилмаган. 

Бизнинг гуруҳдошимиз Саудия Арабистони шу куни Малига қарши назорат баҳсини ўтказади ва мазкур беллашув Тошкент вақти билан 22:00да старт олади. Шунингдек, 5 сентябрь куни Япония Парагвай, Жанубий Корея эса Грузия билан ўйнайди. БАА терма жамоасининг Шри Ланкага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши кўрсатилган, фақат ўйин санаси 31 август ёзиб қўйилган. 

Лекин биз учун муҳими 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоасининг Фаластинга қарши қандай ўйин кўрсатиши. Ундан кейин Саудия Арабистони - Мали ўртоқлик учрашувига эътибор қаратсак бўлади. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика