RU

Последние новости

08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  1 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  0 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  8 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1

ЖЧ-2022 саралаш. 3-турда қандай ўйинлар кутмоқда? Новости

ЖЧ-2022 саралаш. 3-турда қандай ўйинлар кутмоқда?

10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 3-тур баҳслари ўтказилади.

Маълумки, биз 2-турда дам олгандик. Шу боис октябрь ойида иккита учрашув ўтказамиз. Дастлаб ўз майдонимизда Яманни қабул қилсак, кейин сафарда Сингапур билан ўйнаймиз. 

Ўтган турнинг эътиборга молик жиҳати қуръа жараёнида биринчи саватчадан жой олган кучли жамоаларнинг курашга қўшилгани бўлди. Хитой, Австралия, Эрон, Япония, БАА ва Жанубий Корея ўтган турни ғалаба билан бошлаган бўлса, Саудия Арабистони дуранг қайд этди. Шунингдек, Қатарнинг ўз майдонида Ҳиндистонни енга олмагани ҳам кутилмаган натижа бўлди. 

Қуйида 3-турда бўлиб ўтадиган ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. 


"A" гуруҳи - Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив, Гуам. 

2-турда: Гуруҳдаги ҳар икки учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди. Хитой Мальдив майдонига сафар уюштириб 5:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Филиппин Гуамдан 4:1 ҳисобида устун келди. Хитойликлар сафида Элкесон ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. 

3-тур, 10 октябрь. Хитой - Гуам; Сурия – Мальдив.


"B" гуруҳи - Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Қувайт, Непал.

2-турда: Австралия Қувайтга ҳеч қандай имконият қолдирмай 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Мэттью Леки дублга эришди. Қувайтда кечган баҳсни 12 мингга яқин томошабин кузатиб борди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Непал Хитой Тайпейидан устун келди. 

3-тур, 10 октябрь. Австралия - Непал; Иордания – Қувайт.


"C" гуруҳи - Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа.

2-турда: Эрон терма жамоасига Сардор Азмун ва Карим Ансарифад томонидан киритилган голлар Гонконг устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Камбоджа майдонига сафар қилган Баҳрайн 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Камбоджадаги "Олимпик" стадионида кечган баҳсни 45 минг томошабин кузатиб борди.

3-тур, 10 октябрь. Эрон - Камбоджа; Ироқ – Гонконг. 


"D" гуруҳи - Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур.

2-турда: Ўзбекистон терма жамоаси жой олган гуруҳда ҳам вазият қизғин тус олмоқда. 1-турда бизни ютган Фаластин кейинги  учрашувда имкониятни бой берди. Гуруҳдаги энг кучли рақиб сифатида қаралаётган Саудия Арабистони Яман билан кутилмаганда дуранг қайд этди.

3-тур, 10 октябрь. Саудия Арабистони - Сингапур; Ўзбекистон – Яман. 


"E" гуруҳи - Бангладеш, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қатар.

2-турда: Биринчи ўйинда Афғонистонни 6:0 ҳисобида мағлуб этган Қатар ўтган тур Ҳиндистон билан 0:0 ўйнади. Тўғри, қатарликлар мураббийи асосан иккинчи таркибни туширди, шунга қарамай амалдаги Осиё чемпионидан кўпчилик ғалаба кутганди. Фашад Нур томонидан киритилган гол эса Афғонистонга Бангладеш устидан кичик ғалабани тақдим этди.

3-тур, 10 октябрь. Бангладеш - Қатар; Уммон – Афғонистон. 


"F" гуруҳи - Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон.

2-турда: Тожикистон кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлаб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Усмон Тошев шогирдлари навбатдаги баҳсни ҳам 1:0 ҳисобида якунлашди. Япония сафарда Мьянмани мағлуб этди. Мьянмадаги стадионга 25 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди. 

3-тур, 10 октябрь. Япония - Мўғулистон; Қирғизистон – Мьянма. 


"G" гуруҳи - БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия.

2-турда: БАА саралаш ўйинларини қийин ғалаба билан бошлади. Малайзиялик футболчилар 1-дақиқадаёқ ҳисобни очишди, бироқ тайм тугашига икки дақиқа қолганида Али Мабхут ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик Али Мабхут яна гол уриб жамоасига илк уч очкони келтирди. Индонезия майдонига сафар уюштирган Таиланд 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

3-тур, 10 октябрь. БАА - Индонезия; Вьетнам – Малайзия.

 

"H" гуруҳи - Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри Ланка.

2-турда: Охирги гуруҳда иккита корейс жамоаси ғалабага эришди. Жанубий Корея сафарда ён қўшнимиз Туркманистонни мағлуб этган бўлса, шимолликлар Шри Ланкани кичик ҳисобда мағлуб этиб қайтишди. Ашхободда кечган баҳсни 26 минг томошабин кузатиб боргани эътиборга молик.

3-тур, 10 октябрь. Жанубий Корея - Шри Ланка; Ливан – Туркманистон.

 

P.S. Мазкур саралаш босқичида Осиёдан 40та давлат қатнашмоқда. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиблари (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган 4та иккинчи ўрин эгаси (жами 12та жамоа) кейинги босқичга йўл олади. Дастлабки икки тур натижаларидан сўнг иккинчи ўринда бораётган Сурия, Австралия, Эрон ва Япония ҳозирча энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб туришибди. 


Х.Холиқов. 

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика