RU

Последние новости

01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  0 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  16 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  343 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  121 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон бугун финал учун амалдаги Европа чемпиони билан баҳслашади. Учрашув “Бешиктош” стадионида ўтказилади (ПРЕВЬЮ) Новости

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон бугун финал учун амалдаги Европа чемпиони билан баҳслашади. Учрашув “Бешиктош” стадионида ўтказилади (ПРЕВЬЮ)

Ногирон-ампутант футболчилар ўртасидаги 17-жаҳон чемпионатининг барча ярим финалчилари маълум бўлди.

Бугун, 7 октябрь куни мазкур босқич баҳслари бўлиб ўтади. 1/8 финалда Колумбия (4:1), чорак финалда Италияни (5:1) йирик ҳисобда мағлуб этган Ўзбекистон терма жамоасига ярим финалда мезбон Туркия рақиблик қилади. Туркияликлар амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади. Уларнинг жорий мундиалдаги натижаси:

Гуруҳ босқичи

Туркия – Франция 3:0

Туркия – Либерия 5:0

Туркия – Гаити 1:1

1/8 финал

Туркия – Мексика 5:0

1/4 финал

Туркия – Марокаш 4:1

Ўзбекистон терма жамоаси

Гуруҳ босқичи

Польша – Ўзбекистон 1:3

Испания – Ўзбекистон 0:3

Ўзбекистон – Танзания 0:2

1/8 финал

Ўзбекистон – Колумбия 4:1

1/4 финал

Ўзбекистон – Италия 5:1

Маълумот ўрнида, Туркия бунгача 4 марта бронза (кетма-кет 2007, 2010, 2012, 2014) медалини қўлга киритган ва ўтган жаҳон чемпионатида финалда Анголага пенальтилар сериясида имкониятни бой берганди. Евро-2021 финалида эса Испанияни 6:0 ҳисобида енгиб, қитъа биринчилигида бош совринга эга чиққан.

Бўлажак учрашув “Бешиктош”нинг 41 мингдан зиёд томошабинга мўлжалланган “Водафон Парк” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.

Мазкур жуфтлик ғолибига финалда амалдаги титул соҳиби Ангола ҳамда Гаити ўртасидаги баҳсда муваффақият қозонган жамоа рақиблик қилади. Ярим финалнинг ушбу баҳси 20:00 га белгиланган. Уларнинг мазкур босқичга қадар қайд этган натижалари:

Ангола терма жамоаси

Гуруҳ босқичи

Ангола – Уругвай 4:0

Ангола – Ироқ 4:1

Ангола – Италия 7:0

1/8 финал

Ангола – Англия 1:0 (экстра таймларда аниқланган)

1/4 финал

Ангола – Бразилия 2:1


Анголаликлар 2018 йил мундиал ғолиби бўлган ва бир бор учинчи ўриндан жой олган.

Гаити терма жамоаси

Гуруҳ босқичи:

Гаити – Либерия 4:1

Гаити – Франция 6:0

Туркия – Гаити 1:1

1/8 финал

Гаити – АҚШ 6:2 (экстра таймларда аниқланган)

1/4 финал

Танзания – Гаити 1:4

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг финал ўйини 9 октябрь куни “Галатасарой”нинг 52 мингдан ортиқ томошабиннни ўз бағрига сиғдира оладиган муҳташам ўйингоҳи ("Турк Телеком Арена")да бўлиб ўтади.

Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. 1/2 финал

7 октябрь, жума

20:00, Ангола – Гаити

“TFF Riva Facility” майдони

22:00, Туркия – Ўзбекистон

“Водафон Парк” стадиони

ЖЧ-2022'даги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони).

Бош мураббий: Рустам Меҳмонов.

УЛАРНИНГ ЖОРИЙ МУСОБАҚАДАГИ СТАТИСТИКАСИ

Вакилларимиз кетма-кет уч марта 2007, 2010, 2012 жаҳон чемпиони (рекорд) бўлган, шунингдек, 1990, 1991 йилларда ҳам титул соҳибига айланган ҳамда бир бор кумуш ва 2 марта бронза медалларига эга чиққан.  

9 октябрда мазкур титул бизники бўлади деган умиддамиз!

⚡️ Мундиалгача. "Халқ учун ўйнаймиз" – олтинчи титулни мақсад қилган беш карра жаҳон чемпиони билан интервью 

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми? 

⚡️ Тадбиркор, супервайзер, ҳайдовчи, цех ишчиси… Мундиалга йўл олаётган термамиз аъзолари қайси касбларда ишлашади? Туркиядаги мусобақа қачон старт олади? ЖЧ тарихи қандай? Кимлар фаворит? (батафсил)

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика