ЖЧ-2022. Месси 2 терма жамоани алоҳида эътироф этди
15 ноя 2022 09:00
Новости
ЖЧ-2022. Месси 2 терма жамоани алоҳида эътироф этди
Аргентина ТЖ сардори Лионель Месси Франция ҳамда Бразилия термалари ҳақида фикр билдирди.
“Ҳар қандай рақиб у ёки бу жиҳатдан қийинчилик туғдиради. Европа жамоалари билан кўп ўйнамаганимизни ёддан чиқармаслик керак. Аммо бу термалар ҳам бизга қарши ўйнашни у қадар хуш кўрмайди. Жанубий америкаликлар Европа вакиллари учун қийин рақиб. Лекин, гап-сўзларга эътибор қилмай, ўзини олдиндан чемпион сифатида ҳисоблаш нотўғри. Мусобақада босқичма-босқич қадам қўйиш керак.
Франция ТЖ? Албатта, футболчиларнинг танлови ва мураббийлар қўрқув уйғотади. Қайд этиш жоизки, Бразилияда ҳам жуда сифатли таркиб мавжуд, у ерда мувозанат етарлича эмас, аммо уларда Неймар бор”, дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Аргентинага “C” гуруҳида Саудия Арабистони, Мексика ва Польша рақиблик қилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии