RU

Последние новости

15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  1 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  12 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  9 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3

ЖЧ-2021. Рикардиньо энг зўри! Португалия ва Қозоғистондан иккитадан номзод. Мундиалнинг энг яхшилари Новости

ЖЧ-2021. Рикардиньо энг зўри! Португалия ва Қозоғистондан иккитадан номзод. Мундиалнинг энг яхшилари

12 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлиб ўтган футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати ҳам ўз якунига етди.

Унда тарихда илк бор Португалия терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Литва мезбонлик қилган мундиалнинг энг яхшиларини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

ЖЧ-2021 "Fairy play" соврини - Қозоғистон терма жамоаси

Бу соврин мусобақа давомида делегацияларнинг ҳар бир аъзоси томонидан "Fairy play"га амал қилинишига боғлиқ. Бунда бир терма жамоа максимал 1000 очко йиғиши мумкин. Қўшниларимиз эса 931 очко жамғаришди ва "Fairy play" совринига қўшиб диплом ва ваучер (20 минг АҚШ доллари)га эга чиқишди. Ушбу пуллар мамлакатда футзал ривожи учун ишлатилиши керак.

Совринни Қозоғистон терма жамоаси сардори Игита қабул қилиб олди.


ЖЧ-2021нинг энг яхши дарвозабони (Олтин қўлқоп) - Николас Сармиенто (Аргентина)

Аргентина терма жамоаси шу йилнинг 2 ва 3 февраль кунлари Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказганда Н.Сармиенто Тошкентга келмаганди. Ўшанда бош мураббий Матиас Лукуикс айрим легионерлар келмаганини айтиб ўтганди. Николас Испаниянинг "Палма" клубида ўйнаб келган, ҳозир эса бошқа бир испан клуби "Бетис" ўйинчиси ҳисобланади.

Николас Сармиенто ушбу ЖЧда ўз дарвозасидан энг кам 8та гол олиб чиқди ва энг яхши деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Сармиенто 2016 йил Колумбияда ўтказилган мундиалда ҳам "Олтин қўлқоп"ни қўлга киритганди.


ЖЧ-2021 тўпурари (Олтин бутса) - Феррао (Бразилия), 9та гол

Дунёнинг охирги икки йилдаги энг яхши футзалчиси Феррао ўзининг биринчи мундиалида тўпурар бўлишни уддалади. Ҳар икки оёқда зарба бера оладиган "Барселона" ўйинчиси Литвада 9та гол урди. Бундан ташқари, Феррао иккита голли пас ҳам берди.


Мундиалнинг "Кумуш бутса"си Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Панига топширилди. Пани финалдаги дубли эвазига ўз голлари сонини 8тага етказиб олди. Унинг ҳисобида битта голли пас ҳам бор.


"Бронза бутса" эса Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Тайнанга топширилди. Асли бразилиялик бўлган футзалчи жами 6та гол урди. Испаниялик Адольфо Фернандез ҳам 6та тўп киритди. Мусобақа регламентига кўра, бундай ҳолатда ўйинчилар берган голли пасларга қаралади. Фернандез иккита, Тайнан эса учта голи пас берди. Шу сабаб, "Бронза бутса" қўшниларимиз аъзосига топширилди.


ЖЧ-2021нинг энг яхши ўйинчиси (Олтин тўп) - Рикардиньо (Португалия)

Футзал тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири Рикардиньо ушбу мундиалда иккита гол урди ва еттита голли пас берди (2+7). Португалиялик "сеҳргар" гарчи 6 карра дунёнинг энг яхши ўйинчиси ҳисоблансада, бирор марта ЖЧларда "Олтин тўп"ни қўлга киритмаганди. Литвада эса Рикардиньо бош совринга қўшиб "Олтин тўп"ни ҳам қўлга киритди. Афсонавий ўйинчининг халқаро фаолияти учун ёрқин хотима.


Мундиалнинг "Кумуш тўп"и Португалиянинг бошқа бир футзалчиси Панига топширилди. 32 ёшли ўйинчи плей-оффнинг ҳар бир босқичида жамоаси учун гол уришни уддасидан чиқди, финалда эса ҳар иккала голга муаллифлик қилди ҳамда ҳақли тарзда "Silver ball"ни ўзиники қилди.


Мусобақанинг "Бронза тўп"и Қозоғистон терма жамоаси ҳимоячиси Дугласга топширилди. Дуглас ЖЧда 4та гол урди ва 5та голли пас берди. Бундан ташқари, 31 ёшли ўйинчи мундиалда энг кўп курашларни ютди, ҳаммадан кўп пас берди ва Литвада барча ўйинчилардан кўра кўпроқ дақиқа ўйнади.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика