RU

Последние новости

19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  4 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  83 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5

ЖЧ-2018. Таркиблар ва статистика Новости

ЖЧ-2018. Таркиблар ва статистика

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг якуний 23талик рўйхати маълум қилинди.

Таркиблар чиққач ФИФА расмий сайти баъзи қизиқ рақам ва маълумотларни келтириб ўтди.

- Демак, 32 терма жамоа сафида 23тадан жами 736 футболчи рўйхатдан ўтди. Шулардан 200 нафари аввал ҳам жаҳон чемпионатида қатнашган. Хусусан 186таси ЖЧ-2014да, 61 таси ЖЧ-2010да, 21 нафар футболчи эса ЖЧ-2006да ўйнаган. 

- Шунингдек, фақат бир футболчи ЖЧ-2002да ҳам қатнашган. Бу мексикалик Рафаэль Маркес. Маркес фаолиятида давомида бешта жаҳон чемпионатида ўйнайдиган тўртинчи футболчи бўлади. Бунгача Антонио Карбахал, Лотар Маттеус ва Жанлуижи Буффон бешта ЖЧда иштирок этган. 

- Англия терма жамоасида бирорта ҳам легионер йўқ. Бу борада кейинги ўринларни Россия (2та легионер) ва Саудия Арабистони (3та легионер) эгаллаб турибди. Сенегал билан Швециянинг эса аксинча таркиби фақат легионерлардан иборат. Бельгия, Исландия, Нигерия ва Швейцарияда биттадан маҳаллий ўйинчи бор. 

- ЖЧга борадиган футболчилардан 53 нафари аввалги мундиалда ҳам тўп киритган. Энг кўп гол урганлар орасида Томас Мюллер (10та гол) биринчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги ўринларни Хамес Родригес (6), Тим Кэйхилл (5), Гонсало Игуаин (5), Лионель Месси (5) ва Луис Суарес (5) эгаллаб турибди. 

- Мисрлик Эссам эл Ҳадари ЖЧ-2018 иштирокчилари орасида ёши энг катта футболчи ҳисобланади. Бу дарвозабон ҳозир 45 ёшда. Мирслик дарвозабон иккинчи ёши катта футболчи Рафаэль Маркесдан олти ёшга катта. У шунингдек, уч нафар бош мураббийлардан ҳам катта. Бу мураббийлар - Алиу Сиссе (Сенегал), Младен Крстаич (Сербия) ва Роберто Мартинес (Бельгия). 

- Уругвай бош мураббийи Оскар Табарес мундиалдаги энг қария мураббий ҳисобланади. У 71 ёшда. Таққослаш учун у Сенегал устози Алиу Сиссе билан унинг ўртасидаги ёш фарқи 29ни ташкил этади. 

- Бу йилги жаҳон чемпионатининг энг ёш футболчиси Австралия термаси ярим ҳимолячиси Даниэль Арзани бўлади. У ҳозир 19 ёшда. Маълумот учун, ЖЧ-2006да Тео Уолкотт (17), ЖЧ-2010да Кристиан Эриксен (18) ва ЖЧ-2014да Фабрис Олингалар (18) энг ёш футболчи бўлишган. 

- Миллий терма жамоаларга энг кўп футболчи берган клуб бу "Манчестер Сити". "Сити"дан 16 нафар ўйинчи ЖЧда қатнашади. Бу борада кейинги ўринларни "Реал" (15 футболчи), "Барселона" (14), "Челси", ПСЖ ва "Тоттенхэм" (ҳар учаласи 12 нафардан) эгаллаб туришибди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика