RU

Последние новости

15:21"Ман Сити" "Галатасарой" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:58"Реал" Алабанинг юқори маош сабаб унинг кетишидан манфаатдор  5 14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  7 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  12 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  11

ЖЧ-2018 саралаши. Учинчи босқичга кимлар йўлланма олади? Новости

ЖЧ-2018 саралаши. Учинчи босқичга кимлар йўлланма олади?

Бугун Осиё ва жаҳон чемпионатлари бирлаштирилган саралаш босқичида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Унда бир қатор қизиқарли беллашувларга гувоҳ бўламиз. Сўнгги икки тур навбатдаги раундга йўл олган жамоалар номини аниқлаб беради. Ҳозирча бунга Жанубий Корея ва Қатар терма жамоалари эришиб бўлишди. Хўш, қолган 10 терма жамоа кимлар бўлади? Ушбу мақолада яқин ўйинлар ва жамоалар имконияти хусусида тўхталиб ўтамиз.

“А” гуруҳи
БАА – Фаластин
Саудия Арабистони – Малайзия
29 март
Фаластин – Тимор Лесте
БАА – Саудия Арабистони


Биринчи гуруҳда Саудия Арабистонида жуда яхши имконият юзага келган. Улар Малайзияни мағлуб этган тақдирда гуруҳдан чиқишга яқин келишади. Фақат БАА дастлаб Фаластин ва кейин Саудияни мағлуб этган тақдирда ушбу жамоа иккинчи поғонага тушиб қолиши мумкин. Ҳозирча очколар фарқи учтани ташкил қилмоқда. Лекин охирги икки баҳсдан бирида имкониятни бой берган тақдирда ҳам Саудия Арабистонида кейинги босқичга йўлланма олиш имкони сақланиб қолаверади. Чунки қолган гуруҳларда иккинчи ўринни олган жамоалар 5тадан кўп очко йўқотишлари мумкин. БААни эса охирги икки беллашувда ғалабалар қутқариб қолади. Ўз майдонидаги икки учрашув БАА учун ҳаёт-мамот масаласига тенг.

“В” гуруҳи
24 март
Австралия – Тожикистон
Иордания – Бангладеш
29 март
Австралия – Иордания
Тожикистон – Қирғизистон


Иккинчи гуруҳда Австралиянинг имконияти яхшироқ. Бугун пешқадамлар Австралия ва Иордания катта эҳтимол билан ўз майдонида ўтадиган баҳсларда рақиблардан устун келишади. Сўнгги турда уларни Сиднейда ўтказиладиган ўзаро баҳс кутиб турибди. Унда мезбонларни дуранг ҳам қониқтирса, Иорданияга фақат муваффақият гуруҳ ғолиблигини тақдим этади. Иордания аллақачон 5 очко йўқотиб бўлган ва яна очколардан маҳрум бўлган тақдирда кейинги босқич йўлланмасидан ҳам мосуво бўлиш эҳтимоли катта. Бошқа томондан “Нашама” “Соккерузлар”нинг ноқулай рақиби саналади. Бизнингча, Австралия биринчи ўринни қўлга киритади. Иордания эса бошқа жамоалар натижасига кўз тикишга мажбур.

“С” гуруҳи
24 март
Хитой – Мальдив ороллари
Қатар – Гонконг
29 март
Хитой – Қатар
Мальдив ороллари – Бутан


Бу ерда Қатар ғолибликни нақд қилиб бўлган. Хитой ва Гонконг эса 7тадан очко йўқотиб улгуришди. Улар ўзаро дуранг ўйнаб, Қатарга имкониятни бой беришган. Охирги турлардаги ғалабалар ҳам бу жамоаларга етарли бўлмаслиги мумкин. Чунки қолган гуруҳларда 2-ўрин соҳиблари 7 очко йўқотмасликка яқин туришибди. Шунинг учун футболга жуда катта пул сарфлаётган Хитой жаҳон чемпионати саралашининг охирги босқичига чиқа олмаслиги мумкин.

“D” гуруҳи
24 март
Эрон – Ҳиндистон
Уммон – Гуам
29 март
Ҳиндистон – Туркманистон
Эрон – Уммон


Эрон ва Уммонни охирги турлардан аввал 3 очколик фарқ ажратиб турибди. Сўнгги турда жамоалар Эронда тўқнаш келишади. Унгача эса бугун Эрон Ҳиндистонни, Уммон Гуамни қабул қилади. Теҳронда кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам Эроннинг пешқадамлиги учун етарли бўлади. Чунки жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида биринчи ўринда тўплар фарқи инобатга олинади. Эроннинг кўрсаткичи бу борада Уммонникидан анча яхши. Уммон ўз майдонида Гуам устидан жуда катта фарқ билан ғалабага эришган тақдирда аҳволини яхшилаши мумкин.

“Е” гуруҳи
24 март
Япония – Афғонистон
Сурия – Камбоджа
29 март
Афғонистон – Сингапур
Япония – Сурия


Ҳар икки жамоа кейинги босқичга йўл олиши мумкин бўлган гуруҳлардан бири. Бугун гуруҳ аутсайдерлари устидан зафар қучиб, пешқадамлар сешанба куни Японияда тўқнаш келишади. Унда Сурияни дуранг ҳам навбатдаги босқич сари етаклаши мумкин. Япония ўз майдонида жуда кучли ўйнайди, шу сабабли Сурия мағлубиятга учраса ҳам имкон қолади, фақат бошқа гуруҳлар натижасига кўз тикиш лозим бўлади. Мабодо Сурия Япониядан устун келса, японлар барибир йўқотилган очколари миқдори камлиги эвазига бемалол энг яхши иккинчилар қаторида бўлишлари кутилмоқда.

“F” гуруҳи
24 март
Ироқ – Таиланд
Вьетнам – Хитой Тайпейи
29 март
Ироқ – Вьетнам


Таиланд бугун Ироқ билан дурангга эришса, биринчи ўринни нақд қилиб қўяди. Ироқ эса пешқадамликни қўлга киритиши учун охирги икки ўйинда ютиши шарт. Акс ҳолда, навбатдаги очко йўқотишлар Ироққа қимматга тушиши мумкин. Таиланд Ироққа қарши баҳсда мағлубиятга учраса, жами 5 очко йўқотган бўлади. Бу эса тайликларга иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имконини сақлаб қолади.

“G” гуруҳи
24 март
Жанубий Корея – Ливан
29 март
Ливан - Мьянма


Бу гуруҳда корейслар ғолибликка эришиб бўлган. Иккинчи ўрин сари интилаётган Ливанда энг яхши 4 жамоадан бири бўлиш учун имконият жуда кам. Қувайт эса ФИФА томонидан четлаштирилган ва унинг икки учрашуви бошқа муддатга қолдирилган. Ўша ўйинларни ютган тақдирда ҳам Қувайт жаҳон чемпионати сари юришни давом эттира олмаса керак.

“H” гуруҳи
24 март
Ўзбекистон – Филиппин
Баҳрайн – Яман
29 март
Ўзбекистон – Баҳрайн
Филиппин – КХДР


Бизнинг гуруҳда кураш термамиз ва КХДР ўртасида давом этмоқда. Футболчиларимиз икки ўйинни ютган тақдирда ёки камида 4 очко жамғарса, биринчи ўринни деярли ўзлариники қилишади. Иккала ўйинда ғолиб чиқсак, пешқадамлик аниқ бизга насиб этади. КХДР ҳам Филиппиндан устун келиб, энг яхши 4 жамоа қаторидан ўрин олиши мумкин.


Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика