RU

Последние новости

12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  1 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  10 11:30Хорватия термаси ҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади  1 11:10Париж-2024. Рекордлар ва статистика  5 10:59«Барселона» Европа чемпионларининг трансфери учун катта таваккал қилади  5 10:32Месси «Интер Майами» сафида нечта ўйин ўтказиб юбориши маълум  3 10:04Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди  12 09:25«Нефтчи» Азизбек Амонов билан неча йиллик шартнома тузгани маълум  5 08:57«Ал Иттиҳод» «Ман Сити» афсонаси билан шартнома тузишга яқин  5 08:30Алекс Фергюсон Роналду ва Месси ҳақида ажойиб фикр билдирди  30 08:02МЮ яна бир топ ҳимоячи билан келишувга эришди  3 07:35«Андижон» икки нафар футболчиси билан хайрлашди  4 01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  1 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  1 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  1

ЖЧ-2018. Колумбия-Англия 1:1 Пеналтилар серияси- 3:4+ФОТО Новости

ЖЧ-2018. Колумбия-Англия 1:1 Пеналтилар серияси- 3:4+ФОТО

ЖЧ-2018 нимчорак финалидан ўрин олган сўнгги беллашувда Колумбия ва Англия терма жамоалари ҳисоб-китоб қилишади.

ЖЧ-2018.

1/8 финал.

Москва. “Открытие Арена”

Колумбия – Англия

Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс, Санчес, Лерма, Санчес, Куадрадо, Барриос, Кинтеро, Фалькао.

Англия –Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг, Хендерсон, Триппьер, Кейн.

Нимчорак финалнинг энг сўнгги учрашуви бошланиши арафасида.... Жамоалар майдонда... Колумбия мадҳияси ижро этилмоқда... Энди эса инглизлар куйлашмоқда...

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

Беллашувнинг дастлабки 10 дақиқаси ортда қолди.... Учрашув "темп"и юқори, гарчи дарвозалар олдида яққол голга тортадиган вазият юзага келмаган бўлсада....

16-дақиқа. Ўнг қанотдан Триппьернинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Харри Кейин катта қийинчилик билан дарвозанинг узоқ бурчагига йўналтирди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб тўрга бориб тушди... Кеча Белгия термасининг илк голи (Вертонген киритганди) худди шу тахлит дарвозага урилганди...

Учрашувни бевосита стадиондан Колумбиянинг ўтмишдаги машҳур футболчиси Карлос Валдеррама  бевоиста стадиондан туриб кузатиб бормоқда...

ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Харри Кейинг нисбатан колумбиялик ҳимоячилар ўз жарима майдончалари яқинида қўполлик ишлатишди. Хавфли жарима тўпи... ЗАРБАААА!!!! Триппьенинг "жонли девор" устидан ошириб йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.... Биринчи бўлим якунига 5 дақиқа қолди...

Бўлимниг сўнгги дақиқаларида инглизлар яна икки бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлари уюштиришди. Дастлабкисида колумбиялик ҳимоячилар, кейингисида Лингард ноаниқ зарба берди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ....

Иккинчи бўлим бошланди...

ПЕНАЛТИ! Шубҳасиз. Колумбиялик ҳимоячи Кейнги нисбатан қўполлик ишлатди ва вазиятга яқин турган ҳакам иккиланишсиз "нуқта"ни кўрсатди... Тўп олдида Харри Кейин... 

ГОООЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!! Кейн дарвозабони чап бурчакка "йўналтириб", тўпни дарвозага аниқ йўллади -0:1

Инглизлар ҳисобда олдинги чиқиб олганларига қарамай тезкорликни сусайтиришгани йўқ. Жанубий америкаликлар асосан ҳимояланишмоқда...

81-дақиқа. Англиялик марказий ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин Колумбия тезкор қарши ҳужмни уюштирди тўп ўнг қанотда "очилиб" бораётган Куадрадога оширилди. Хуаннинг яқин бурчакка йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди. Колумбияликларнинг иккинчи бўлимдаги энг хавфли вазияти..

87-дақиқа. Яна Колумбия ҳужумда. Фалькаонинг жарима майдончаси ичида йўллаган кучли зарбасини инглизлар посбони эгаллаб олди...

90+3 дақиқа. Урибенинг кутилмаганда йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Пикфорд қийинчилик билан қайтариб қолди.... Йил сэйви)

ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Йерри Мина боши билан дарвозага йўналтирди. Тўп дастлаб ерга кейин ҳимоячига ва тўсинга тегиб тўрга йўл олди. Ажойиб сўнгги дақиқа -1:1.

Учрашувнинг асосий вақтида томонлар ғолиб номига ойдинлик кирита олишмади. 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча таймларни кўрамиз..... 

Экстра таймни колумбияликлар анча фаол ўтказишмоқда....

103-дақиқа. Чап қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатилган тўпни икки ҳимоячи қўршовида турган бўлишига қарамай Радамел Фалькао боши билан дарвозага йўналтирди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди...

БИРИНЧИ ҚЎШИМЧА ТАЙМ НИҲОЯСИГА ЕТДИ...

ИККИНЧИ ЭКСТРА ТАЙМ БОШЛАНДИ....

Инглизларнинг илк ҳужуми хавфли чиқди. Варди чамаси 10 метрлардан тўпни тўхтатасдан дарвозага йўллади. Оспина тўпни эгаллаб олди...

112-дақиқа. Денни Роуз чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирли ва чап оёқа узоқ пастки бурчакка зарба берди. Зарба голга айланишига сантиметрлар етишмади...

Иккнчи экстрам таймга бир дақиқа қўшиб берилди... Афсуски, қўшимча таймларда ҳам гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Буёғи пеналтилар серсиясини кузатамиз...

Ғолиб номини пеналтилар серияси аниқлаб беради....

"Серия"ни колумбияликлар бошлаб беришади...

Фалькао... Гол -1:0

Кейн... Гол-1:1

Куадрадо... Гол-2:1

Рэшфорд... Гол-2:2

Мурье... Гол -3:2

Хендерсон. Голл эмас... Оспина тўпни қайтарди-3:2

Урибе... Зарба. Тўп тўсинга тегиб қайтди- 3:2

Триппье... Гол- 3:3

Карлос Бакка... Зарба. Пикфорд Бакканинг зарбасини қайтариб қолди - 3:3.

Эрик Дайер.... гол урса Англия чорак финалга чиқади... Зарбаа....  ГОЛЛЛ!!!!! 4:3...


АНГЛИЯ ЧОРАК ФИНАЛДА!

Колумбия

Йерри Мина - 90', Радамель Фалькао - 121', Хуан Куадрадо - 121', Луис Муриэль - 121'

Чемпионат Мира. 1/8 финал . Тур 1/8

03/07/2018, 23:00

5
:
4
Завершен ПП

Англия

Гарри Кейн - 57', Гарри Кейн - 121', Маркус Рэшфорд - 121', Киран Триппьер - 121', Эрик Дайер - 121'

Стадион: Spartak Stadium, 44190 зрителей

Главный судья: Mark Geiger

45'
90'
120'
41'  Вильмар Барриос
52'  Сантьяго Ариас
54'  Карлос Санчес
61'  Джефферсон Лерма (Карлос Бакка)
63'  Радамель Фалькао
64'  Карлос Бакка
79'  Карлос Санчес (Матеус Урибе)
88'  Хуан Кинтеро (Луис Муриэль)
90'  Йерри Мина
90'  Хуан Куадрадо
116'  Сантьяго Ариас (Кристиан Сапата)
118'  Хуан Куадрадо
56'  Джордан Хендерсон
57'  Гарри Кейн
69'  Джесси Лингард
81'  Деле Алли (Эрик Дайер)
88'  Рахим Стерлинг (Джейми Варди)
102'  Эшли Янг (Дэнни Роуз)
113'  Кайл Уокер (Маркус Рэшфорд)

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика