RU

Последние новости

01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  0 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  0 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  0 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  0 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  3 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  4 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  17 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  3 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  11 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2

ЖЧ-2018. Қойил Жанубий Корея, хайр Германия! Новости

ЖЧ-2018. Қойил Жанубий Корея, хайр Германия!

Бугун "F" гуруҳида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Германия терма жамоаси гуруҳдан чиқиш учун Жанубий Корея билан беллашди. Қитъадошларимиз кутилмаганда сенсация қайд этишди ва немисларни мағлуб этишди.

Южная Корея

Ким Ён Гвон - 90', Сон Хын Мин - 90'

Чемпионат Мира. Группа F . Тур 3

27/06/2018, 19:00

0
:
2
Завершен

Германия

Стадион: Kazan Arena, 41835 зрителей

Главный судья: Mark Geiger

45'
90'
9'  Чон У Ён
23'  Ли Джэ Сон
48'  Сон Мин Мун
56'  Ку Джа Чхоль (Хван Хи Чхан)
65'  Сон Хын Мин
69'  Сон Мин Мун (Седжон Чу)
79'  Хван Хи Чхан (Го Йо-Хан)
90'  Ким Ён Гвон
90'  Сон Хын Мин
90'  Седжон Чу
58'  Сами Хедира (Марио Гомес)
63'  Леон Горецка (Томас Мюллер)
78'  Йонас Хектор (Юлиан Брандт)


ЖЧ-2018
"F"
гуруҳи, 3-тур
"Қозон Арена"
Жанубий Корея - Германия 2:0
Бош ҳакам:
Марк Гейгер
Голлар: К.Йонг Гвон 90+3, С.Хён Мин 90+7

Жанубий Корея: 23.Чо Хюн-Ву, 2.Ли Йонг, 5.Юнг Йонг-Сун, 14.Хонг Чул, 19.Ким Йонг-Гвон, 20.Жанг Хюн-Су, 13.Ку Жа Чол (11.Ҳи-Чан Хванг, 56, (22.Го Йо Хан, 79), 15.Жунг Во-Юнг, 17.Ли Жае-Сунг, 18.Мун Сеун-Мин (8.Си Жонг Жу, 69), 7.Сон Хен Мин.

Германия: 1.Мануэль Нойер, 3.Йонас Хектор (20.Юлиан Брандт, 78), 5.Матс Хуммельс, 15.Николас Зюле, 18.Жошуа Киммих, 6.Сами Хедира (23.Марио Гомез, 58), 8.Тони Кроос, 10.Месут Ўзил, 14.Леон Горецка (13.Томас Мюллер, 63), 9. имо Вернер, 11.Марко Ройс.

Огоҳлантиришлар: Ж.Во-Юнг 9, Л.Жае-Сунг 23, М.Сеун-Мин 48, С.Хён Мин 65


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди, қойил Жанубий Корея, хайр Германия.

Мануэль Нойер энг керакли вазиятда ҳужумга ўтганда хатога йўл қўйди.

Голлллллл, корейслар сенсация қайд этишлари деярли аниқ. Сон Хён Мин жамоасига тарихий ғалабани тақдим этади шекилли

90+7 - Гооооолллл, йўқ, яна VARга қаралади. Нойер ҳужумга ўтди ва тўпни олдириб қўйди.

90+6. Нойер майдон марказида ўйнамоқда.

Голлллллллллллл, Жанубий Корея сенсация қайд этиши мумкин. Яшасин VAR.

90+2 - Гооол, йўқ VARга қаралмоқда.

90 - Марк Гейгер асосий вақтга 6 дақиқа қўшиб берди.

88 - Зарбаааа, Тони Кроооснинг аниқ зарбасини яна дарвозабон қайтарди.

87 - Зарбаааа, Хуммельс калла қўйганди, тўп эса унинг елкасидан чиқиб кетди.

84 - Бугун Крооснинг зарбалари фақат осмонга кетмоқда.

83 - Ройснинг узоқ масофадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

78 - Сон Хён Миннинг яқин бурчакка тепган тўпига салгина аниқлик етишмади.

77 - Хавфли вазияттт, Зюле ва Хуммельс сал бўлмаса тўпни Сонга ошириб беришлари мумкин эди. Минни Нойер билан бирга-бир чиқиб кетишига Киммих йўл қўймади.

74 - Гуруҳнинг иккинчи ўйинида шведлар учинчи голни киритишди. Мана энди Германия ютса бўлди, гуруҳдан чиқади.


Чо Хюн-Вунинг бояги супер сейви.


70 - Крооснинг чап оёқда берган зарбаси анча ноаниқ.

68 - Зарбаа, Киммихнинг пасидан кейин Гомез бош билан зарба берди, дарвозабон ўз жойида.

65 - Марк Гейгер Сон Хён Мин пенальти ишлаш учун симуляция қилди деб Сонга сариқ карточка кўрсатди. Аслида эса Ройс Сонга туртилган эди. Ҳеч бўлмаса сариқ бермаслик керак эди.

64 - Бурчакдан сўнг тўп Вернерга бориб тушди, Тимо ноаниқ зарба берди.

63 - Леон Горецка ўрнига Томас Мюллер майдонга тушди.

61 - Нариги ўйинда Мексика дарвозасига пенальти белгиланди ва Гранквист уни аниқ амалга оширди. Ҳозирги ҳолатда Германия ҳар қандай ҳисобда ғалаба қозонса гуруҳдан чиқади, Мексика эса плей-оффсиз қолади.

58 - Йоахим Лёв таянч ярим ҳимоячиси ўрнига марказий ҳужумчи туширди. Гомез Хедирани алмаштирди.

55 - Ку Жа Чол жароҳат олди ва мажбурий алмаштирилди.

50 - Бу орада иккинчи ўйинда ҳисоб очилди. Аугустинссон шведларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.. Ҳозир шу туришда Германия гуруҳда қолиб кетади.

48 - Зарбаааааааа, Корея дарвозабони Чо Хюн-Вудан кун сейви. Киммихнинг пасидан сўнг Горецка тўпни боши билан дарвозага йўллади, дарвозага кириб кетаётган тўпни кипер уриб юборди, баракалла. Бўлим буммм этиб бошланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Марк Гейгер хуштагини чалиб биринчи бўлим якунланганини маълум қилди.

45+3 - Сон Хён Мин баҳайбат Николас Зюлени чиройли тарзда доғда қолдирди, лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

45+2 - Озилнинг айланма зарбасини ҳимоячи қайтарди.

44 - Қизил карточка сабаб баҳсни ўтказиб юбораётган Жером Боатенг ва Германия терма жамоасида мураббийлик малакасини ошираётган Мирослав Клозе трибунада ёнма-ён ўтиришибди.

43 - Вернернинг зарбаси дарвоза устунига тегди, лекин ундан олдин Хектор рақибга нисбатан қўполлик ишлатиб улгурган эди.


Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдер ҳам учрашувни бевосита "Қозон Арена"дан кузатиб бормоқда.


39 - Зарбааа, Матс Хуммельс стандартдан сўнг иккита ўйинчи орасидан ўтди ва ярим метр масофада зарба берди. кореялик кипер ўз жойида.

39 - Вернернинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига кетди.

37 - Айни пайтга келиб корейслар дарвоза томон немислардан кўпроқ зарба беришди - 3:2 зарбалар бўйича.


Боя Нойер жарима зарбасидан сўнг хатога йўл қўйган ва кетидан тўпни Соннинг оёғи олдидан уриб юборган вазият.


33 - Ройс жарима майдончасига кирмасдан зарба берди, унинг зарбаси ҳимоячига тегди, йўналишини ўзгартирган тўпни Хектор Вернерга етказиб берди. Тимо эса ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

32 - Корея дарвозабони Чо Хюн-Ву кетма-кет икки марта тўпни олдинга тепиб беришда омадсиз ҳаракат қилди.

28 - Германиянинг ҳужуми ва Юнг Йонг-Сун тўпни боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.


Сон Хён Мин қулай имкониятдан ноаниқ зарба берди.


25 - Зарбааааа, Сон Хён Мин ҳисобни очиши мумкин эди. Соннинг зарбасига аниқлик етишмади. Қитъадошларимиз кучли ва номдор рақибдан анча яхшироқ ўйнашмоқда ҳозирча.

23 - Ли Жае-Сунг Горецкани йиқитгани учун сариқ карточка билан сийланди.

22 - Йоахим Лёв шогирдлари ҳамон бирорта тузукроқ ҳужум уюштиришмади.

19 - Зарбаааааа, Жунг Во-Юнгнинг жаримадан тепган кучли ва аниқ зарбасини Нойер ушлаб оламан деб қўлидан чиқариб юборди. Кейин эса тўпни шундоққина Сон Хён Миннинг оёғи олдидан бурчакка уриб юборди. Ҳаа, ҳозир кўпчиликнинг кўз олдига Давид Де Хеанинг Португалия билан ўйинда йўл қўйган хатоси келган бўлса ажаб эмас.

18 - Жанубий Корея қулай нуқтадан жарима зарбаси тепишади.

Германия гуруҳдан чиқиш учун бугун 2 ёки ундан кўп тўп фарқи билан ғалаба қозониши керак. Қолган ҳолда немисларнинг тақдири ўз қўлларида бўлмайди. Жанубий Корея эса плей-оффга чиқиш учун амалдаги чемпионларни камида иккита тўп фарқи билан енгиши ва нариги баҳсда Мексика шведларни мағлуб этишини кутиши керак бўлади. Агар бугун Германия битта тўп фарқи билан ютса, у ҳолда уларнинг гуруҳдан чиқиши нариги ўйинга боғлиқ бўлиб қолади.

11 - Тони Крооснинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

10 - Ҳозирча ҳеч бир жамоа хавфли вазият яратганича йўқ.

9 - Жунг Во-Юнг Хекторга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.


Жанубий Корея терма жамоаси 4-4-2 схемада бошлади учрашувни.


Германия терма жамоаси мана шундай схемада ўйинни бошлади -  4-2-3-1.


Бугун Германия таркибида Швеция билан баҳсда қизил карточка олган Жером Боатенг ўйнамайди, шунингдек Рудида ҳам жароҳат бор. Бундан ташқари, бугун Лёв Мюллер ва Дракслерни ҳам захирада қолдирган.

2 - Биринчи ҳужумни корейслар уюштиришди.

Учрашувни немислар бошлаб беришди.

- Бугун "F" гуруҳи доирасида Жанубий Корея ва Германия терма жамоалари ўзаро беллашадилар.

- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари!


Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика