RU

Последние новости

23:56Европа лигаси. "Порту" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  1 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  5 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  12 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  7 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  7 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  21 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  7 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  14 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  9 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  5

ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди Новости

ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди

ЖЧ-2018 доирасидаги навбатдаги учрашувда Аргентина Исландияга қарши баҳс олиб борди.

ЖЧ-2018
"D" гуруҳи, 1-тур
"Откритие Арена"
Аргентина - Исландия 1:1

Голлар:
 1:0 – 19 Агуэро, 1:1 – 23 Финнбогасон.

Аргентина – Кабальеро, Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано, Биглия (Банега, 54), Сальвио, Меса (Игуаин, 84), Ди Мария (Павон, 75), Месси, Агуэро.

Исландия – Халльдоурссон, Сигурдссон, Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Хадльвредссон, Гуннарссон (Скуласон, 76), Сигурдссон, Гудмундссон (Гисласон, 63), Бьярнасон, Финнбогасон (Сигурдарсон, 89).

Аргентина

Серхио Агуэро - 19'

Чемпионат Мира. Группа D . Тур 1

16/06/2018, 19:00

1
:
1
Завершен

Исландия

Альвред Финнбогасон - 23'

Стадион: Otkrytiye Arena, 44190 зрителей

Главный судья: Szymon Marciniak

45'
90'
19'  Серхио Агуэро
19'  Маркос Рохо
54'  Лукас Билья (Эвер Банега)
64'  Лионель Месси
75'  Анхель Ди Мария (Кристиан Павон)
84'  Максимилиано Меса (Гонсало Игуаин)
23'  Альвред Финнбогасон
63'  Йоханн Берг Гудмундссон (Рурик Гисласон)
76'  Арон Гуннарссон (Ари Скуласон)
89'  Альвред Финнбогасон (Бьорн Сигурдарсон)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўйин якунланди! Ушбу натижани сенсация сифатида қайд этсак бўлади. Аргентина Исландияга қарши ўйинда ғалаба қозона олмади - 1:1. 


90+5. Сўнгги дақиқада Месси жарима тўпидан фойдалана олмади. 


90+4. Аргентина тинимсиз ҳужум уюштирмоқда. Аммо, исландияликлар ҳимояда бехато ҳаракат қилишмоқда. 


90+2. Мессидан яна биро ноаниқ зарба!


90+1. Аргентина сўнгги дақиқаларни фақат ҳужумда ўтказмоқда. 


89. Ўйиндаги гол муаллифларидан бири ўрнига Сигурдарсон ўйинни якунлаб қўяди. 


87. Хавфли вазият!!!!! Исландиялик дарвозабон Халдорссон яна бир маротаба жамоаси жонига оро кирди. Ажойиб сейв!


84. Аргентиналиклар сафидаги сўнгги ўзгариш. Меса ўрнига Игуаин майдонга тушди. Сампаоли ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.


81. Мессининг тахминан 20 метрлардан берган зарбаси ноаниқ бўлди...


75. Ўзгаришлар. Аргентина сафида Ди Мария ўрнига Кристиан Павон, Исландия терма жамоасида эса Арон Гуннарссон ўрнига Ари Скуласон ўйинни давом эттиради.


71. Аргентиналикларнинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди. Дарвозабон жуда яхши ҳаракат қилмоқда.


67. Мессининг узоқдан берган навбатдаги зарбаси. НОАНИҚ!


63. МЕССИ ПЕНАЛТИНИ ГОЛГА АЙЛАНТИРА ОЛМАДИ!!! Магнусон аргентиналик футболчига нисбатан жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузганди. Бироқ, Месси ушбу имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Ханнес Халдорссон қайтариб қолди. ҚАНДАЙ СЕЙВ!!!


63. Исландияликлар таркибида Иоханн Берг Гудмундссон ўрнига Рурик Гисласон ўйинни давом эттиради.


59. Исландиядан ташриф буюрган мухлислар ўз услубларида терма жамоаларини қўллаб-қувватламоқдалар.


54. Ўйиндаги илк ўзгариш. Биглия ўрнига Банега майдонга туширилди. 

Марадона юртдошлари иштирокидаги ўйинни кузатиб бормоқда. Қоидалар эса у учун катта аҳамиятга эга эмас :))


50. Сигурдсон аргентиналиклар дарвозаси томон таҳдид солди. Аммо, унинг юриши бурчак тўпи билан якунланди. Бурчакдан оширилган тўпни эса аргентиналиклар бартараф этишди.


48. Исландия олдинга ўтди. Бьярнасон бироз аниқ ҳаракат қилганида рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келтирарди.


46. Иккинчи тайм бошланди. Кузатамиз!


Ўйинда киритилган голларни ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ орқали томоша қилишингиз мумкин.


Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келишмоқда.


 ТАНАФФУС!


45. БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.


43. Хавфли вазиятттт... Исландияликлар бир дақиқа ичида иккита вазият яратишди. Биринчисида Кабальеро тўпни қайтариб қолди, иккинчи зарба эса бироз ноаниқ бўлди.


40. Тўп жарима майдончаси ичида исландиялик футболчининг қўлига текканди. Аммо, бу ҳакам эътиборидан четда қолди. 


37. Ташаббус тўлиқ аргентиналиклар томонда. Аммо, улар буни ҳозирча ҳисобда акс эттира олмаяптилар. 


33. Биглиянинг берган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 


30. Ўйин темпи юқори. Жамоалар зерикишга ҳожат қолдиришмаяпти.


26. Исландия бўш келаётгани йўқ. Наҳотки бугун илк ЖЧ-2018даги илк сенсацияни кўрамиз?


22. ГООООЛЛ!!! Исландияликлар мувозанатни тиклашди! Сигурдсоннинг берган зарбасини Кабалеро қайтарди, қайтган тўпни Финнбогасон даврозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди - 1:1!


19. ГООООЛЛЛЛЛ!!! СЕРХИО АГУЭРО! Маркос Рохонинг етказиб берган тўпини Агуэро қабул қилиб олди ва чап оёғида рақиб дарвозасининг "тўққизлиги"га жойлаб қўйди - 1:0!


17. Ташаббус жанубий америкаликлар томонда.


13. Бугун Аргентина терма жамоаси футболчиларига осон бўлмаслиги аниқ. 


10. Исландиялик мухлислар Россияда нималар қилишмоқда? Буни ТЕЛЕГРАМдаги каналимизда томоша қилинг


9. Уххх... Энди исландияликлар олдинга ўтишди. Сал қолишига сал қолди. Месси жамоадошларининг бахтига рақиб футболчисига аниқлик етишмай қолди бу вазиятда.


8. Хавфли вазияттттт... Мессининг жаримадан узатиб берган тўпини Тальяфико боши билан рақиб дарвозасига йўналтириб юборишга ҳаракат қилганди. Бироқ, унинг зарбаси ноаниқ бўлди...


4. Тўп назорати Аргентина терма жамоаси футболчиларида.


1.Учрашув бошланди!


Ҳар икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.


Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Аргентина ҳамда Исландия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика