RU

Последние новости

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  1 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  3 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

Жавоҳир Сидиқов: "Тақдирим ўз қўлимда эмас" Новости

Жавоҳир Сидиқов: "Тақдирим ўз қўлимда эмас"

“Қўқон-1912” жамоаси мухлисларининг “ёқимтой” футболчиси Жавоҳир Сидиқов билан суҳбатлашиб,кўпчилик мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб олишга ҳаракат қилдик.

- Жавоҳир аввало “Қўқон-1912” жамоасининг  асосий кучи нимада?
- Авваломбор  чемпионат бошланмасидан олдин, 12 турдан сўнг “Қўқон-1912” жамоаси турнир жадвалида 2-ўринда бўлади дейилса кўпчилик ишонмаган бўларди.  Бу ҳолатимиз албатта ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бунинг замирида мураббийларимиз, футболчиларимиз ва  раҳбарларимизнинг  жуда катта меҳнатлари ётибди. Бош мураббийимиз мавсум бошида  жамоани  яхши  шакллантира  олганлари, яхши таркибни йиға олганларини ҳам айтиб ўтишим лозим. Таркиб қанча кучли бўлмасин, бош мураббий ўйинларга футболчиларни тўғри тайёрлай олмаса ёки тўғри тактика танлай олмаса натижага эришиш қийин бўлади. Бош мураббийимиз мавсум бошидан мақсадимиз стадионга мухлисларни қайтариш эканлигини таъкидлаб келадилар. Мана ҳозирги кунга келиб мақсадимизга секин – аста эришиб келмоқдамиз. Жамоамизнинг асосий кучи бу бирдамлигимизда деб ўйлайман.

- Учрашувларга тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда? Кўпроқ қайси ҳолатларга эътибор қаратасизлар?
- Ҳар бир учрашувга албатта қайси жамоа билан ўйнашимизга қараб таёргарлик кўрилади. Бу ҳаммага маълум нарса. Ҳар бир жамоанинг  ўз етакчилари ёки кучли футблчилари бўлади, шунга қараб рақиб ўйинини муҳокама қиламиз ва бош мураббийимиз берган кўрсатмалари асосида тайёргарлик олиб борамиз.


- Бугунги кунда сизни “Пахтакор” жамоаси ўз сафига қайтариши ҳақидаги гап-сўзлар , мухлисларингизни хавотирга солмоқда. Бу борада ўзингиз нима дейсиз?
-  Аввало стадионда бизни қўллаб келаётган мухлисларимизга  ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда уларни хурсанд қилиш учун майдонга чиқмоқдамиз , бундан кейин ҳам мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор куч-ғайратимизни аямаймиз. Ўзимга келадиган бўлсам “Пахтакор”  жамоаси мени тарбиялаган, “Пахтакор” академиясида футбол сир-асрорларини ўрганганман.  Лекин Нўъмон Ҳасанов мени олий лигада ишонч билдириб майдонга туширдилар . Бунинг учун у кишига катта раҳмат айтаман. Ишончларини қўлдан келганча оқлашга ҳаракат қилмоқдаман. Ҳозирги кунда “Қўқон-1912” да ижара шартномаси асосида тўп сурмоқдаман. Агар ихтиёр ўзимни қўлимда бўлганида эди , жон-жон деб мени олий лигада майдонга тушириб мухлисларга танитган Нўъмон ака Ҳасановнинг қўл остиларида ўйнашда давом этардим. Лекин афсуски бу масалани ҳал қилиш ўз қўлимда эмас. “Пахтакор” жамоаси билан шартномам бор, улар истаган вақтда мени Тошкентга қайтара олишади.  Мен учун ҳар иккала жамоам ҳам қадрли, ҳар икки жамоа раҳбарларига ҳам катта раҳмат айтаман.

- Қўқондаги мухлислар ҳақида нима дейсиз?
- Қўқондаги мухлислар ҳақида бир оғиз гап айтишим мумкин, уларга гап бўлиши мумкин эмас. Мен “Пахтакор”да олий лигада ўйнамаганман, балким шу учун билмагандирман. Қўқонга келиб мухлис кимлигини билдим. Қўқон кичкина шаҳар бўлгани билан бу ерда футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларимиз бизни ҳар бир ўйинда ажойиб тарзда қўллаб келишмоқда. Мухлисларимзга раҳмат, соғ бўлишсин.

- Мухлислар сизни “Месси”га қиёслашмоқда. Ўзингизнинг кумирингиз қайси юлдуз футболчи? Сиз кимга ўхшашни ҳавас қилгансиз?
- Албатта  Аргентиналик Месси каби буюк футболчига ўхшашни ёшлигимдан орзу қиламан. Қўқонда  мухлислар Мессига қиёслашмоқда, бу албатта ёқимли ҳолат. Бироқ мен ҳаётда ва футболда ўз ўрнимга эга бўлмоқчиман. Жавоҳир деган номни дунёга танитмоқчиман.  Бунинг учун ҳали кўп ишлашим керак ва мен меҳнат қилишга тайёрман. Мухлисларимизга эса шундай буюк футбочига қиёслашаётганлари учун яна бир бор раҳмат айтаман.

Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди. Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши таркибга Жавоҳир Сидиқовни ҳам киритди. Жавоҳирга миллий терма жамоада ҳам омад тилаймиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика