RU

Последние новости

15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  0 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  2 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  13 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  0 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  18 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  6 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  20

Жавоҳир Расулов: “Шерзод Ҳакимов ўз ишининг устаси” Новости

Жавоҳир Расулов: “Шерзод Ҳакимов ўз ишининг устаси”

Олий лига 25-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” (1:0) баҳсидан кейин фарғоналиклар футболчиси Жавоҳир Расулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-  Кутилганидек оғир ўйин бўлди. Мана шундай қийин баҳс кечишини билардик. Шу сабабли ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва мехнатларимиз ўз самарасини берди. Кўпчилик футболчиларда кичик жароҳатлар бўлишига қарамай, ҳамма бор кучи билан ҳаракат қилди. Тўғриси, охирги баҳсларда кичик жароҳат билан ҳаракатланяпман. Барибир жароҳатлар футболчининг ўйинига ўз таъсирини кўрсатади. Худо хохласа, ўйиндан ўйинга ўз савиямни янада ошириб, мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлайман.

-  Тошкент жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Рақиб ҳақида ижобий фикрлар айтиш ўтиш мумкин. “Пахтакор” иккинчи даврада янада кучайган. “Шерлар” ўз майдонида “Локомотив”дек жамоани мағлуб этишгани фикримга тасдиқ бўла олади. Тошкентликлар сафида Жалолиддин Машарипов ҳамда Жасур Ҳакимовлар яхши ўйин намойиш этишди.  

-  «Нефтчи» футболчиси Шерзод Ҳакимов сўнгги ўйинларда кетма-кет голлар урмоқда. Ҳакимов бугун ҳам майдонни голсиз тарк этмади...
-  Мен Шерзод Ҳакимовни ҳақиқий профессионал спортчи деб биламан. Ҳакимов бугун ҳам жамоа учун яна бир муҳим тўпга эгалик қилди. Тўғриси тажриба ва маҳорат яшил майдонда ўз сўзини барибир айтади, - деди Жавоҳир Расулов.

 
“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика