RU

Последние новости

20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:40Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  0 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  17 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  19 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  15 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  3 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

Жавоҳир Расулов: “Ғалабали серияни давом эттирмоқчимиз” Новости

Жавоҳир Расулов: “Ғалабали серияни давом эттирмоқчимиз”

“Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” (2:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар вакили Жавоҳир Расулов “Нефтчи” матбуот хизматига интервью берди.

-  Дербига юқори кайфиятда етиб келгандик. Майдонга рақибни мағлуб этишга ишонган ҳолда тушгандик ва вазифани уддаладик. “Қўқон-1912” жамоасини жамоавий ўйин ҳисобига таслим қилдик деб ўйлайман. Айтиш керакки, дербида “Нефтчи” Қўқон жамоасига қараганда кучлироқ ўйнади. Ўтган йили қўқонликлар бизни ўз уйимизда мағлуб этишганди. Шу сабабли ҳам беллашувда ғалаба учун жиддий кураш олиб бордик. Албатта ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Бизни олдинда осон бўлмаган баҳслар кутиб турибди. Мазкур учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, муваффақиятли серияни давом эттирмоқчимиз. Шу ўринда бизни “Истиқлол” стадионида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг далдаси биз учун ҳар доим муҳимдир.

Рақиб ҳақида ҳам ёмон фикрда эмасман. “Қўқон-1912” жамоаси “Нефтчи” майдонидан очко олиб кетиш учун жиддий курашди. Рақиб сафидаги Отабек Ҳайдаров ва Отабек Зокиров каби юқори савиядаги футболчилар борлигини айтиб ўтишим мумкин. Шунингдек, Абдуллоҳ Олимов баҳс давомида жамоамиз етакчиси Мансур Саидовга яққол боғланиб ўйнади ва шу сабабли кўплаб вазиятларда ҳужум ташкил қилишда муаммога дуч келдик. “Қўқон-1912” -  яхши  жамоа. Уларга фақат бироз омад етишмаяпти.  Қўқон шаҳри клубига кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан, - деб фикрларини якунлади Жавоҳир Расулов.

Эслатиб ўтамиз, Олий лига 11-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйинида майдон эгалари Шукурали Пўлатовнинг икки тўпи эвазига ғалаба қозонишди.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика