Жавоҳир Илёсов: “Муҳим уч очкони қўлга киритдик”
27 июн 2016 11:34
Новости
Жавоҳир Илёсов: “Муҳим уч очкони қўлга киритдик”
“Бухоро” — “Машъал” жамоалари учрашувидан сўнг (0-1) меҳмонлар дарвозабони Жавоҳир Илёсов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Ўйин қийин бўлди. Бухороликлар дарвозам томон бир неча хавфли зарбалар йўллай олишди. Хайрият бугун омад ҳам биз томонда бўлди ва биз ғалаба қозондик. Уч очко биз учун жуда ҳам зарур эди. Қийинчилик билан бўлсада уни қўлга кирита олганимиздан хурсандмиз. “Бухоро” юқори савиядаги яхши жамоа. Аммо футболда омад ҳам кўп нарсани ҳал қилади. “Бухоро” жамоасининг кейинги ўйинларига омад тилайман, - дейди Жавоҳир Илёсов.
"Бухоро" матбуот хизмати
"Бухоро" матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии