RU

Последние новости

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  0 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси видеомурожаат билан чиқди Новости

Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси видеомурожаат билан чиқди

У футболчиларга нисбатан қилинган хатти-ҳаракатлар ва воқеа хусусида батафсил тўхталди.

"Хайрли кеч, дўстлар. Мен якунда адолат қарор топиши учун қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Улар президент аппаратида ўз одамлари борлигини ва ҳеч ким ҳеч нима қила олмаслини иддао қилишмоқда. Кеча "Сурхон" клуби вице-президенти Азамат Абдураҳмонов турмуш ўртоғим(Жавоҳир Эсонқулов)ни алдов йўли билан, гўё эски қарзларни тўлаш мақсадида олдига чақирди. Аввал Акром Хўжаевни, кейин эса хўжайинимни "дубинкалар" билан калтаклай бошлашган. Жамоа сардори Асрор Ғофуров уларни ушлаб турган. 

Менда алдашга ҳожат йўқ. Мен шокдаман. Бунақасини биринчи марта кўряпман, футболчига ва одамга шунақа қилишганини. Келинг, адолат учун дўстона курашайлик. Шундай мураббийлар қандай қилиб жамоани шуғуллантириши мумкин, ўзи умуман бундай инсонларга жамоада ишлашга йўл қўйиб бериш мумкин?! Қандай қилиб?! 

Эмоциялар учун узр сўрайман, ҳозир шок ҳолатидаман. Улар ўзларини қандай қилиб "эркакман" деб атайдилар?!  Энг аламлиси, улар Жавоҳир Эсонқуловга тўғри тушунтиришса бўларди. У ярим йил ишлади ва шунчаки ўз пулини сўради. 

Хўжайиним 31 август куни "Азамат ***" деб ёзган. Шундан сўнг бу одамлар футболчилар (Акром Хўжаев ва Жавоҳир Эсонқулов)ни алоҳида, битта-битта хоналарига чақиришган. Улар олдиндан бунга тайёргарлик кўришган. Видеотасвирлар ўчириб юборилган. Воқеа жойида спирт, отвёртка, арқон бўлган. Кейин футболчилар қўрқитилган ва босим остида ариза ёзиб беришган. 

Кеча ёлғон гапирган, беш вақт намоз ўқиши айтилаётган Асрор Ғофуров бугун қўнғироқ қилиб, "Жавоҳир, дўстона ҳал қилайлик, мени ҳам оилам, бола-чақам бор" деб айтди, у кеча ураётганда шуни ўйламаганмиди?  Жавоҳир ва Акромни ҳам оиласи бор. У ўзини "эркак" деб ҳисоблайдими? Шунчаки ҳайратдаман", – Рушана Мирсодиқова.

ВИДЕО 

Маълумот учун, Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси Рушана Мирсодиқова "Металлург" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг қизи ҳисобланади.

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари: "Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" масаласида ЎФАга мурожаат билан чиқдик"

Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" ўртасида нима муаммо бўлганди? Клуб расмий жавоб берди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика