RU

Последние новости

20:25Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 1:4 (матнли трансляция)  4 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  27 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

Жавоҳир Эсонқулов: “Футболчилик фаолиятимни Россияда бошлаганман” Новости

Жавоҳир Эсонқулов: “Футболчилик фаолиятимни Россияда бошлаганман”

Бу йил Бекободнинг “Металлург” клубида ўзини кўрсатаётган ёш ҳужумчи Жавоҳир Эсонқулов кўпчиликнинг эътиборига туша олди.

“Бунёдкор”дан ижарага олинган Эсонқулов дебют мавсумдаёқ олий лигада “Машъал”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” клублари дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Шу боис дастлабки давра кашфиётларидан бирига айланган ҳужумчи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- 1997 йилда Сурхондарё вилоятида туғилганман, - деб гап бошлади Жавоҳир Эсонқулов. 8 ёшимда оиламиз билан маълум сабабларга кўра Россияга кўчиб кетганмиз. Футболга айнан Россияда кириб келганман. 10 ёшимда Тимур исмли дўстим мени Саратовнинг “Локомотив” клубига олиб борганди. Подметалин Сергей Александрович қўл остида ушбу жамоада футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлаганман. 16 ёшга қадар айнан Россияда футбол ўйнаганман.

- Ўзбекистонга қайтгач нима билан шуғуллангансиз?

- Қайсидир клубга ўтишга уринганман. Дастлаб “Қизилқум” клуби кўригида қатнашганман. Бироқ у ерда менга ҳали ёшсан дейишганди. Кейинроқ “Насаф”га бордим. У ерда 3 ой машғулотларда қатнашганман. Аммо мураббийлар билан муносабатим яхши бўлмагач Қаршидан ҳам кетишга мажбур бўлганман. Сурхондарёга қайтиб ўша ерда шунчаки машғулотлар ва турли футбол ўйинларида иштирок этиб турардим. Бир кун менга исми номаълум бўлган ҳакам ўзимни “Пахтакор” ёки “Бунёдкор”да синаб кўришимни маслаҳат берган. Тўғриси ушбу ҳакамнинг исмини ҳалигача билмайман. Ўз ўрнида шу кишига жуда катта раҳмат айтиб ўтмоқчиман.

Ўзим “Пахтакор”га кўчиб ўтишни истагандим, сабаби “Бунёдкор” футболчилари менга қандайдир ўзига бино қўйгандек туюларди. Амаким мени “қалдирғочлар” сафига ўтишга кўндирганди.

- “Бунёдкор”да ким сизни синовдан ўтказган?

- Ким Дмитрий Макарович. Шу даражага чиқишмда Россиядаги устозимнинг ва айнан Дмитрий Макровичнинг хиссалари жуда катта бўлди деб бемалол айта оламан. Уч йилдан буён “Бунёдкор” аъзосиман.


- Ўтган йил ёшлар жамоасида ўйнагандингиз тўғрими?
- Дастлаб “Бунёдкор-2” сафида биринчи лигада ўйнадим. Иккинчи даврада мураббийлар мени ёшлар жамоасига чақиришди.

- Бу йил бошида “Бунёдкор”нинг асосий таркиби билан шуғулландингиз. Бироқ сизни “Металлург”га ижарага беришди. Хафа бўлдингизми?

- Албатта бошида мени жамоада олиб қолишмаганидан жуда хафа бўлдим. Бироқ кейинчалик улар тўғри қилишганини тушуниб етдим. Ўйин амалиётига эга бўлишим учун “Металлург”га ижарага беришгани ойдинлашди. Олий лигада дебют қилдим ва голлар уришга муваффақ бўлдим. Озми кўпми тажриба тўплаяпман. Худо хоҳласа кейинги йилда “Бунёдкор” сафида ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- “Металлург” клуби ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоа ажойиб. Футболчилар ва мураббийлар ўртасида соғлом муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Мендан катта футболчилар доим мени қўллаб-қувватлашади. Жамоанинг барча аъзолари меҳнаткаш. Бу жамоада ўзига бино қўйган футболчилар йўқ, барча ўз устида ишлайди ва асосий таркибда тушишга ҳақли бўлсагина майдонга тушади.  Мураббийларга менга ишонишгани ва майдонга туширишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бу даражага чиқишимда “Металлург” мураббийларининг хизмати ҳам катта роль ўйнади.

- “Металлург”да қанот ҳужумчиси сифатида ўйнаяпмсиз. Доим шу позицияда тўп тепганмисиз?

- Йўқ, “Бунёдкор”да марказий ҳужумда ҳаракат қилганман. Аммо бу жойда ўйнаш ўзим учун ноқулай эди. Сабаби марказда сени доим икки ҳимоячи қўриқлайди. Менга эса тўп билан кўпроқ муомала қилиш ёқади. Қанотда ўйнасам бундай имконият кўпроқ бўлади.

- Хорижда қайси футболчининг ҳаракатларига ҳавас қиласиз?

- Асосан ҳужумчиларнинг ўйинларини кузатишни ёқтираман. Улар орасида португалиялик Криштиану Роналду ва италиялик Марио Балотеллининг ўйинлари кўпроқ ёқади.

- Характерингиз Балотеллига ўхшамайдими?

- Ўхшайди. Худди у каби майдонда ҳеч кимдан қўрқмайман, мен учун ўйин вақтида ҳеч қандай авторитет футболчи йўқ. Бироқ ҳаётда Марио синагри инжиқ ва қайсар эмасман.

- Россия ва Ўзбекистондаги футболнинг фарқи ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистонда барча футболчилар техник томонлама кучли. Россияда эса кўпчилик бақувват ва бўйдор. У ерда асосан тўп учун кураш кечади, Ўзбекистонда эса кўпроқ пас билан ўйналади.


- Сизни ёшлар терма жамоасига чақириб туришибдими?
- Ҳа. Ўтган ой Тошкентда бўлган йиғинга чақиришганди. Бироқ охирги йиғинга таклиф қилишмади. Демак ўз устимда янада кўпроқ ишлашим керак экан. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида кўплаб қобилиятли футболчилар бор. Терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш мен учун доим шараф.

- Кўпчилик сизни олий лигада биринчи давранинг кашфиётларидан бири деб ҳисобламоқда. Ўзингиз кимларни кашфиёт дея оласиз?

- “Насаф” ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовнинг ўйинлари ёқди. Яна бир футболчи бора, бироқ у ҳозирча олий лигада майдонга тушгани йўқ. “Бунёдкор” аъзоси Санжар Қодирқуловга ҳозирча мураббийлар имконият беришмади. Агар уни майдонга туширишса албатта ишончни оқлайди деб ўйлайман.
 
- Жавоҳир Эсонқуловнинг энг катта орзуси нима?

- Мадриднинг “Реал” клубида ўйнаш. Балки кўпчилик устимдан кулар лекин ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Орзумга эришиш учун ҳар куни меҳнат қилишга тайёрман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика