RU

Последние новости

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  0 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради» Новости

Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради»

Андижоликлар олий лиганинг навбатдаги турида «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан «бургутлар» ҳимоячиси Жавлон Гусейнов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўтган турда «Бухоро»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганимиздан кейин, мураббийлар билан ўйинни кўриб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқдик. Мағлубият барибир руҳий таъсирини ўтказади. Ўйлайманки бўлажак ўйинга қадар руҳий ўрадан чиқиб кета оламиз. Ҳар биримиз шунга харакат қиляпмиз.

- Жиззахликларга қарши баҳс қизиқарли кечади. Шу билан бирга осон бўлмайди деб ўйлайман. Чунки «Сўғдиёна» ўтган турда Фарғонада ғалаба  қозонди. Шундай экан улар жуда яхши кайфиятда ва юқори спорт формада. Лекин биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлисларимизнинг далдаси бизга қўл келиши турган гап. Насиб қилса бўлажак учрашувда астойдил ўйнаб, ғалаба қозонамиз ва ишқибозларимизни,  раҳбарият ҳамда мураббийларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- «Сўғдиёна» билан ўйинда йўқотадиган нарса йўқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Шу боис уч очкони қўлга киритиб, тезроқ аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетишимиз керак, - дейди футболчи.

"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика