RU

Последние новости

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  27 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

Жавлон “Бунёдкор”да, Шоҳназар “Акжайик”да Новости

Жавлон “Бунёдкор”да, Шоҳназар “Акжайик”да

Ўтган мавсум Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибида ажойиб мавсумни ўтказган бир қатор футболчилар бу йил янги клублар сафида пайдо бўлишмоқда.
Жумладан, 23 ёшгача бўлган йигитлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Жавлон Мирабдуллаев гуруҳ ўйинлари тугагач БААга “Бунёдкор”нинг ўқув-машғулот йиғинига бориб қўшилди. Аслида Мирабдуллаев “Бунёдкор” билан қитъа чемпионатига қадар келишувга эришганди. Фақатгина бу битимни Олимпия ўйинлари саралаш баҳсларидан кейин ишқибозлар эътиборига етказишга келишиб олишганликлари боис янгилик энди матбуот юзини кўрди. “Бунёдкор” таркибига фаолият юритаётган экс-металлургчи Шаҳзодбек Нурматов эса кеча “Анжи”га қарши ўйинда майдонга тушди ва махачқалъаликлар дарвозасига киритилган иккинчи гол муаллифи бўлди. бу ўйинда “Бунёдкор” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Металлург”нинг ёш ва иқтидорли ҳужумчиларидан бири Шоҳназар Норбеков эса Қозоғистоннинг “Акжайик” жамоаси таркибида кўриниш берди. Мазкур клуб айни пайтда Туркиянинг Белек шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Кеча “Акжайик” Озарбайжоннинг “Сумгаит” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди ва Норбеков 45 дақиқа майдонда тўп сурди. 2015 йилги мавсум ярим ҳимоя чизиғида фаолият олиб борган Алишер Зиёвуддиновнинг эса “Шўртан” клуби йиғинларида қатнашаётганлиги ҳақида маълумотлар бор. Бекободлик мухлислар ва клуб раҳбарияти “Металлург” жамоасининг муваффақиятида муносиб улуш қўшган бу футболчиларнинг барчасига миннатдорчилик билдирада ва уларнинг келгуси фаолиятларига омад тилайди.
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика