RU

Последние новости

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  3 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  5 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  10 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  18 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  14

Жавлон Аноров: “Португалияни мағлуб этиш қўлимиздан келади” Новости

Жавлон Аноров: “Португалияни мағлуб этиш қўлимиздан келади”

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Вакилларимиз Колумбияда бўлиб ўтаётган мундиалда Панама, Колумбия ва Португалия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган. Ўзбекистон терма жамоаси илк тарихий учрашувда Панама терма жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда терма жамоамиз мезбон Колумбия термасига қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда мезбон жамоа бир амаллаб мағлубиятдан қутилиб қолди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги 3-тур учрашувини Португалия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув олдидан терма жамоамиз аъзоси Жавлон Аноров билан боғланиб ундан Ўзбекистон терма жамоасини мундиалдаги иштироки ва ўйинлари ҳақида интервью олдик.

-  Панама терма жамоаси билан бўлган учрашувда мағлубиятга учрадинглар. Ушбу мағлубият кучли ҳаяжон туфайли бўлди дея оласизми?
-  Панама билан бўлган учрашувда биз биринчи рақам остида ўйнамоқчи эдик. Ўша ўйинда бизга бироз омад етишмади деб ўйлайман. Ўзимизнинг қўпол хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Биз Панама терма жамоасидан устун келдик, лекин улар бизни хатоларимиздан тўғри фойдаланиб дарвозамизни ишғол қилишди ва ғалаба қозонишди. Албатта, бундай ўйинларда хаяжон бўлади, чунки биз илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган эдик. Ўша хаяжон туфайли яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Ўзимизни қўлга олгунимизча кеч бўлганди. Биз ўша ўйинда қўпол хатоларимиз туфайли мағлубият аламини тотиб кўрдик.

-  Лекин мезбон жамоа Колумбияга қарши учрашувда илк ўйиндаги хаяжондан асар ҳам йўқ эди...
-  Колумбияга қарши ўйинда бизда хаяжон бўлмади. Сабаби, жамоадошларим билан атроф муҳитни ҳис қилиб турдик ва барча нарсага кўникиб қолгандик. Мухлислар Колумбия терма жамоасини жуда ҳам кучли қўллаб-қувватлашди. Шу томондан бироз босим бўлган бўлиши мумкин. Ўша ўйиндаги ҳиссиётни ва майдондаги муҳитни сўз билан ифодалай олмасам керак. Ўша ўйинда рақиб мухлислар орасида туриб бизни қўллаб-қувватлаб турувчи кўплаб жонкуяр мухлисларимиз етишмади. Мухлисларимизни қадри жуда ҳам билинди. Бунга мундиал йўлланмасини қўлга киритганимизда амин бўлганман. Бизга уларни бақириб қўллаб-қувватлаб туришлари етишмади деб ўйлайман. Нима бўлса ҳам минглаб рақиб мухлислари орасида бизни 3, 4 нафар мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришди. Уларни овозларини ҳам эшитиб турдик. Бунинг учун уларга ҳам катта раҳмат айтаман.

-  Лекин Колумбияда бўлмаса ҳам сизларни бутун Ўзбекистон қўллаб-қувватлаб турди...
-  Албатта, ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларимиз бизга ўз омадларини тилашди. Ҳар бир ўйинимизни қолдирмасдан томоша қилишларини айтишди. Биз бундан жуда ҳам мамнунмиз. Ижтимоий тармоқларда “Биз сиз билан Ўзбекистон” деб ёзиб қолдирган изоҳларини ўқиб турибмиз. Насиб қилса ушбу мундиалда мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз ва гуруҳдан чиқамиз.

-  Колумбия терма жамоаси билан бўлган ўйинда ғалаба қозонишинглар учун 13 сония етишмади. Сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган голлар ҳақида нима дея оласиз?
-  Колумбия терма жамоасига қарши жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Чунки, Колумбия ўз уйида, ўзини мухлислари кўз ўнгида баҳс олиб борди. Улар мағлубиятдан қутилиб қолишига мухлисларининг ҳам ҳиссаси бор деб ўйлайман. Ушбу ўйин учун авваламбор жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Чунки, ҳар бир футзалчи ўз ишини аъло даражада бажарди. Рустам Умаров ҳам кўп вазиятларда жонимизга оро кирди. Ўтказиб юборилган голларда бир ёки икки кишини айбдор дея олмайман. Сабаби, футзалда 5 ўйинчи майдонда ҳаракат қилади. Ушбу ўйинда ҳар бир футзалчи ўзига бириктирилган рақибини ўзидан олдинга ўтказиб юбормаслиги керак.


-  Колумбия терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Колумбия терма жамоаси техника ва тактика томондан жуда ҳам кучли экан. Улар бекорга аввалги Жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни олишмаган. Ушбу терма жамоани дунёдаги энг кучли тўрт терма жамоадан бири дея оламан. Биз ушбу терма жамоага муносиб қаршилик кўрсатдик деб ўйлайман.

-  Ўша ўйинда ҳакам кўп вазиятларда Рустам Умаров қўриқлаётган дарвоза томон жарима зарбаси белгилади. Ўша учрашувни бошқарган бош ҳакам тўғрисида нима дея оласиз?
-  Ҳакамлар мундиал мезбонларига ўша ўйинда бироз ён босган бўлиши мумкин. Лекин, қўлдан чиқарилган тайёр ғалабада ҳакамларни айбламаган бўлар эдим. Сабаби, ўзимизни хатоларимиз туфайли сўнгги дақиқаларда ўз дарвозамиздан 2 та тўп ўтказиб юбордик.

-  Колумбия терма жамоасини қанчалик ўрганиб чиққандинглар?
-  Ўйиндан олдин Колумбия терма жамоасини мукаммал бўлмасада кераклича ўрганиб чиққандик. Уларни ўйинлари ёзилган видео лавҳани ҳам кўриб чиққандик. Бош мураббийимиз Хосе Мария Мендез қўлидан келганча улар ҳақида маълумотлар топиб бизга кўрсатди ва қаерда қандай ўйнаш кераклигимиз ҳақида ўргатди.

-  Португалия терма жамоаси билан 3 маротаба назорат учрашуви ўтказгансизлар. Уларни ўйин услубини мукаммал даражада ўрганиб олдингларми?
-  Португалия терма жамоаси ҳам Европада жуда кучли ҳисобланади. Тўғри, улар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказганмиз. Лекин, назорат ўйини бошқа расмий ўйин бошқа. Ўз кучимизга ишонсак ушбу терма жамоа билан ҳам ўйнаса бўлади. Колумбия терма жамоаси билан бўлган учрашувда бутун ўйин давомида биз устунлик қилдик. Улар билан дуранг ўйнадикми, демак Португалия терма жамоаси билан ҳам бемалол баҳслашсак бўлади. Хаттоки, ғалаба қозониш ҳам қўлимиздан келади. Фақат бунинг учун ўзимиз ишонишимиз керак.


-  Мендез журналистларга интервью берганида “шогирдларим ўз ўйинини 150 фоиз кўрсата олса исталган рақибни мағлуб этамиз” деганди. Ушбу фикрга нима дейсиз?
-  Мендез бизни бош мураббийимиз, устозимиз. У бизни ғалаба қозонишимизга ишонган бўлса, демак исталган рақибни мағлуб эта оламиз. Биз тайёрмизми ёки йўқ, у ҳаммасини четдан кўриб туради.

-  Колумбияга қарши учрашувдан сўнг Мендез сизларга нималар деди?
-  “Бугунги ўйинимиз яхши бўлди, барча голларни ўзимиз рақибларга совға қилдик. Ҳеч ҳам хафа бўлманглар, сизлар Жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган терма жамоа билан ўйнадинглар ва ғалаба қозониш қўлинглардан келарди. Сизлар ҳар бир жамоага муаммо келтира оласизлар”, деди. Афсуски тайёр ғалабани қўлдан бой бердик.

-  Мухлисларга тилакларингиз.
-  Мухлисларимизга ўзимизнинг энг яхши тилакларимизни билдириб қоламан. Улар бизни оғир кунимизда ҳам яхши кунимизда ҳам қўлдан келганча қўллаб-қувватлашади. Уларга катта раҳмат айтаман. Мухлисларимиз бизни қўллашда давом этсин. Биз ҳам уларни ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика