RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Жасур Яхшибоев: "Сўғдиёна" натижа учун ҳаракат қилди, биз эса ғалаба қозондик" Новости

Жасур Яхшибоев: "Сўғдиёна" натижа учун ҳаракат қилди, биз эса ғалаба қозондик"

Кеча Ўзбекистон суперлигаси 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз уйида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Пахтакор" клуби футболчиси Жасур Яхшибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоавий ўйин эвазига "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратдик. "Сўғдиёна" жамоаси бизга қарши жуда ҳам кучли қаршилик кўрсатди. Жиззахликлар бизга қарши яхши тайёргарлик кўрган экан. "Сўғдиёна" натижа учун ҳаракат қилди, лекин биз яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганимиз учун ғалаба қозондик. Ўйин давомида кўпроқ ўзимга ишониб, рақиб футболчиларини алдашга киришиб кетдим. 

Лекин майдонга чиқишимдан олдин, жамоага фойдам тегса ва ғалабага ўз хиссамни қўшсам шуни ўзи етарли, дея ўз олдимга мақсад қўяман. Кейинги турда жуда ҳам кучли бўлган рақиб "Бунёдкор" жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Ушбу ўйинда ким руҳан, жисмонан ва техник томондан кучли бўлса ўша жамоа ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Биз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор" жамоаси қарши ҳужумда хавфли ўйин намойиш этади. Биз мана шу қарши ҳужумга тайёр бўлишимиз керак", - дейди Жасур Яхшибоев


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика