RU

Последние новости

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

Жасур Яхшибоев: "Эрон билан ўйинда мухлисларнинг киритилиши бизга қўшимча далда бўлади" Новости

Жасур Яхшибоев: "Эрон билан ўйинда мухлисларнинг киритилиши бизга қўшимча далда бўлади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ЎФА матбуот хизматига бўлажак ўйинлар ва терма жамоадан таклиф ҳусусида фикрларини билдириб ўтди.

"Терма жамоа ҳар бир футболчининг ёшлигидан орзу қилган нияти ҳисобланади. Ҳар ким ҳам миллий терма жамоадан таклиф олмайди. Унинг ортида 30 миллион халқ туради. Миллий терма жамоа бу сизнинг ғурурингиз ва юзингиз бўлади. Ҳар томонлама муносиб бўлиш керак.

Александр Гейнрихда ҳеч ким кутмайдиган ҳаракатлар кўп бўларди. Унинг ўйинлар менга ёқарди.

Белорусь чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар кўпайиб бормоқда. Улар ўзларини кўрсатса бу бошқа футболчиларда ҳам имконият кўпайишига сабаб бўлади. "Шахтёр Солигорск"да мураббий кетаётганда умуман ҳар бир проффессионал мураббий жамоадан кетаётган ҳамма билан хайрлашади, омад тилайди. Бу мураббий ҳам шундай деди, ўзимни эҳтиёт қилишимни таъкидлади.

Эрон терма жамоаси кучли. Тўғри, ҳозирда пандемия сабаб уларда чемпионат тўхтатилди. Кўп ўйинлар қолдирилгани сабаб рақибнинг жисмоний тайёргарлиги паст деб ўйлайман. Лекин, барибир кучли терма жамоа бўлиб қолади. Бу ўйинга ўзимизни юз фоиз тайёрлашимиз керак. Футбол мухлислар билан, уларсиз футбол ўз жозибасини йўқотади. Ўртоқлик учрашувими ёки расмий ўйинми мухлисларсиз қизиқ туюлмайди. Эрон билан ўйинда мухлисларнинг киритилиши бизга қўшимча далда бўлади",- дейди Жасур Яхшибоев ЎФА матбуот хизматига.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика