RU

Последние новости

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  1 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Жасур Холтўраев: "Ғалаба қозониш учун майдонга чиққандик" Новости

Жасур Холтўраев: "Ғалаба қозониш учун майдонга чиққандик"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Жасур Холтўраев билан суҳбатлашдик. Айтиш керакки, Холтўраев ўйинда ягона муаллифига айланди.

- Ўйиндан олган таассуротларим жуда яхши. Гол уриш учун ажойиб вазият юзага келди ва ундан унумли фойдаландик. Шунинг эвазига ғалаба қозондик. Бизга уч очко жуда муҳим эди. Буни “Қизилқум”га қарши кечган баҳсда эга қўлга киритдик. Бу орқали эса турнир жадвалидаги ҳолатимизги яхшилаб олдик. 

Мазкур баҳсдан аввал “Қизилқум”ни қандай бўлмасин мағлубиятга учратамиз деган мақсадга майдонга чиққандик. Чунки мавсум якунланиб бормоқда ва ҳар бир ўйиндаги очко муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Мақсадимиз йўлида бирлашган ҳолда ғалабани тантана қилдик. 

Бугун гол уришни мақсад қилган ҳолда майдонга чиққандим. Муҳим гол уриб, “Сурхон” ғалабасига ҳисса қўшаман деб ният қилгандим. Ғалабага ҳисса қўша олганимдан хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам жамоага ўз ёрдамимни беришни истайман”, - дея сўзини якунлади Холтўраев.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика