RU

Последние новости

13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  4 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  6 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  30 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Жасур Жалолиддиновни "Беневенто" жамоасида кўришни ким истамоқда? Новости

Жасур Жалолиддиновни "Беневенто" жамоасида кўришни ким истамоқда?

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев бугун сайтимизга берган интервьюсида "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновни Италияга кетаётганини маълум қилди.

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ғалабали ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош директори Жасур Жалолиддиновнинг трансфери бўйича эксклюзив маълумотни берди.


- "Жорий мавсумда ёрқин ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Жасур Жалолиддинов декабрда Италияга йўл олади. Италия Б Серияси пешқадами бўлиб турган "Беневенто" жамоаси Жалолиддиновга қизиқмоқда. Жасур Жалолиддиновни "Беневенто"да кўришни шахсан жамоа бош мураббийи Филиппо Инзаги истаган. Яқинда Президентимизнинг футболга оид фармони лойиҳалари эълон қилинди. Фармонда кўплаб иқтидорли ёш футболчиларни тарбиялаб, уларни Европа бозорига экспорт қилиб, шу орқали терма жамоаларимизни кучайтириш вазифалари киритилган. Шу фармон йўлида биз Жасур Жалолиддиновни трансфери учун катта пул сўрамасдан, Европага йўл очилгани туфайли "Беневенто"га қўйиб юборамиз. Италияликларнинг таклифига кўра, шартнома ҳозир имзоланади ва келаси йили июль ойидан расман кучга киради. Чунки Жасур Жалолиддинов ҳозир 17 ёшда ва ҳали 18 ёшга тўлмаган. Агарда "Беневенто" жорий мавсум якунига кўра ўз мақсадига эришиб, кучли учликда қолса, унда келаси мавсумдан эътиборан ўзбек футболчиси яна Италия А Сериясида ўйнаши мумкин бўлади", - деди Улуғбек Мирзаев.


Эслатиб ўтамиз, "Беневенто" айни пайтда Б Серияда 13-турдан кейин 28 очко жамғарган ҳолда турнир пешқадами бўлиб турибди. Б Серияда дастлабки 3 ўринни эгаллаган жамоалар А Серияга йўлланма олишади.

"Беневенто" жамоаси бош мураббийи сифатида эса италиялик машҳур ҳужумчи Филиппо Инзаги ишламоқда ва айнан Пиппоголга Жалолиддиновнинг ўйинлари маъқул келгани туфайли мазкур трансфер амалга ошиш бўсағасида.

Рейтинг: +89   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика