RU

Последние новости

21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  1 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  8 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  5

Жасур Жалолиддинов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман" Новости

Жасур Жалолиддинов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман"

U-23 Осиё Кубоги саралаши доирасидаги биринчи тур учрашувидан кейин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиси Жасур Жалолиддинов Афғонистон устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.


- Ўйин ҳақида

- Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда жуда қийин бўлди. Осон бўлмаслигини билардик. Ҳозирги кунда осон рақиб қолмаган. Ҳеч ким осонликча ютказишни хоҳламайди. Бироқ биз иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, мураббий кўрсатмалирини тўлиқ бажариб, ўзимизга керакли натижани қўлга киритдик. 

- Биринчи тайм қийин ўтди, аммо урган голиздан кейин ўйин сурати ўзгарди. Ушбу гол ҳақида нима дея оласиз?

- Албатта, бунақа ҳолатларда жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш керак бўлади. Менга шу насиб қилди. Ҳар бир ўйинчи жамоа ўйинига ўз ҳиссасини қўшиши керак. Мен ҳам бугун зарбаларим билан ғалаба қозонишимизга ёрдам бердим деб ўйлайман.

- Биринчи тайм ва иккинчи бўлим икки хил бўлди. Биринчи таймда бироз эҳтиёткорлик кузатилди...

- Биз эҳтиёткор ўйнамадик. Икки бўлим ҳам бир хил ўйин кўрсатдик. Шунчаки, Афғонистон биринчи бўлимда кучга тўла эди. Иккинчи бўлимда эса улар чарчаб қолишди ва биз голлар киритдик.

- Асосий рақибимиз Эрон бугун 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди...

- Улар билан ўйинга ҳам муносиб тайёргарлик кўрамиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика