RU

Последние новости

08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  0 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  3 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  40 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  28 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7

Жасур Жалолиддинов "Қайрат"га мослашуви, Қурбон Бердиев ва яна бир неча саволларга жавоб қайтарди Новости

Жасур Жалолиддинов "Қайрат"га мослашуви, Қурбон Бердиев ва яна бир неча саволларга жавоб қайтарди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Қайрат" клуби футболчиси Жасур Жалолиддинов клуб матбуот хизматига интервью берди.

У ўз интервьюси давомида янги жамоага мослашуви, Қурбон Бердиев билан ишлаш ва янги мавсумда ўз олдига қўйган мақсади ҳақида гапирди. 

- Салом Жасур! Сен яқинда "Қайрат" аъзосига айландинг. Жамоа сени қандай кутиб олди? Кўникишга кимлар ёрдам бермоқда? Сен жамоада кўпроқ ким билан мулоқот қиласан? 

- Салом. Жамоа мени жуда илиқ кутиб олди, бундан жудаям миннатдорман. Бундай тарзда илиқ кутиб олинишимни кутмагандим. Дастлабки кунларда менга Еркебулан Сейдахмет ёрдам берди, аммо ҳозирга келиб жамоанинг барча аъзолари билан яхши муносабатлар ўрнатиб олдим. 


- Қайси жамоадошинг машғулотлар вақтида сени кўпроқ ҳайрон қолдирди? 

- Кимнидир алоҳида кўрсатиш қийин. Бутун жамоа юқори даражада ишламоқда ва янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўряпти. Агар кимнидир алоҳида кўрсатиш керак бўлса, Маки ва Яцекни айтган бўлардим. 

- Қурбон Бердиев қўл остида ишлаш қандай бўляпти? 

- Қурбон Бекиевичдек мураббий қўл остида ишлаш мен учун шараф. Фаолияти давомида бундай мутахассис билан ишлаш ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди. Клубга келган кунимдан бошлаб ҳар куни ўзим учун нималарнидир кашф қилмоқдаман. Олдинда турган мавсум мен учун жуда фойдали бўлади. 


- "Қайрат" олдида доимо битта вазифа туради - ҳар доим ғалаба қозониш. Ушбу мавсумда ўз олдинга қандайдир индивидуал мақсадлар қўйдингми? 

- "Қайрат" даражасидаги жамоа доимо ўз олдига қандай вазифаларни қўйишини ҳар доим билганман. Мен олдимга индивидуал мақсадлар қўймайман. Жамоанинг мақсадлари - менинг индивидуал мақсадларимдир!

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика