RU

Последние новости

16:27Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га ўтишини айтди  2 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  6 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  8 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  2 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  22 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  46

Жасур Ҳасанов 37 ёшга тўлди Новости

Жасур Ҳасанов 37 ёшга тўлди

Бугун бир неча карра Ўзбекистон ҳамда Қатар чемпиони бўлган Жасур Ҳасанов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Катта Ҳасанов (кичиги бухоролик) бугун 37 ёшга тўлди. 1983 йилнинг 2 август куни Жиззахда дунёга келган Жасур футболдаги фаолиятини ўз вилоятининг бош жамоаси - "Сўғдиёна"да бошлаган. Ҳасанов 1999-2002 йиллар оралиғида жиззахликлар шарафини ҳимоя қилган. Кейин у "Навбаҳор", "Машъал" ва "Бунёдкор" клублари сафида ўйнади. Айнан "қалдирғочлар" таркибидаги ёрқин ўйинлари сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олди.

2011 йил Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё Кубогида терма жамоамиз билан бирга мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган. Бир неча етакчи футболчиларимиз қаторида Жасур Ҳасанов ҳам "легионер"га айланди. Уни Осиё Кубоги мезбонлари бегона қилишмади. Чап қанот ярим ҳимоячимиз Қатар Юлдузлар лигаси вакили "Лаҳвия" билан шартнома имзолади ва ўша йилнинг ўзида мамлакат чемпиони бўлди. "Лаҳвия" либосида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган Ҳасанов "Лаҳвия"нинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди.



Шундан сўнг, Жасур Ҳасанов "Қатар" СК, БААнинг "Эмирейтс" клубларида ўйнади. 2012 йилда яна Ўзбекистонга қайтиб, икки мавсум давомида "Бунёдкор" сафида тўп тепди. Кейин навбати билан "Локомотив", "Қизилқум", "Насаф", АГМК жамоалари таркибида ҳаракат қилди. Ўтган мавсум 17 йиллик айрилиқдан сўнг она юрти Жиззахга қайтган бугунги кун қаҳрамони "Сўғдиёна" клуби билан шартнома имзолади.

Умуман олганда, Жасур Ҳасанов Ўзбекистон олий лигасида 380 дан зиёд ўйинда майдонга тушиб, 38 та голга муаллифлик қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида эса 53 та учрашув ўтказган ва 2 та гол киритган. У бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги ҳамда Суперкубоги соҳиби, Қатар чемпиони ҳисобланади.



Жасур Ҳасанов 2009-2010 йилларда "Бунёдкор" таркибида дунёга машҳур мураббий Луис Фелипе Сколари қўл остида тўп тепишга муваффақ бўлган. Айнан бразилиялик мутахассис Жасурнинг майдондаги қирраларидан бирини очишга эришган. Сколари Жасурга фақат қанот бўйлаб тўғри ҳаракат қилмасдан, тезлиги эвазига рақиб жарима майдончасига ёриб киришни ўргатган.



Ҳасанов ўша онларни шундай эслайди:

- "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"да тўп тепганимда мен ҳужумчи ортида ўйнардим. "Машъал"га келибгина мени қанотга қўйишни бошлашди. "Бунёдкор"га келганимда эса Сколари машғулотлардан бирида мендан амплуамни ўзгартиришимни сўради. Унинг учун мен фақат ва фақат олдинда тўп тепишим керак эди. Баъзан орқароққа қайтсам уришиб берарди. Бир хил ўйинларда мени алмаштириб юборган. Кейин билсам, унинг орқага қайтма деган кўрсатмасига амал қилмаган эканман. Бу билан у кучимни тақсимлашни режалаштирган экан.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Жасур Ҳасановни сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Бугунги кунда унинг ўғли ҳам ота изидан бориб, футболни танлаган. Кичик Ҳасанов "Бунёдкор" академиясида ўйнаяпти.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика