RU

Последние новости

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  10 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Жасур Ҳасанов: 3-тур учрашувида бўлган хунук ҳолат учун узр сўрайман Новости

Жасур Ҳасанов: 3-тур учрашувида бўлган хунук ҳолат учун узр сўрайман

2019 йилги Ўзбекистон чемпионати Суперлигаси 3-тури доирасидаги АГМК – “Қўқон-1912” учрашувининг 84-дақиқасида футболчи Жасур Ҳасанов билан тўғридан-тўғри эфирда юз берган ҳолат юзасидан жамоа қароргоҳида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни АГМК футбол клуби бош директори Муҳтор Қурбонов кириш сўзи билан очиб берди ва навбатдан ташқари йиғилиш чақирилишига туртки бўлган воқелик юзасидан аввало ўз фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра, футбол клубида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ҳар қандай ҳолатда ҳам спорт этикасига доимо амал қилиши зарур эканини алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Суперлига 3-тури доирасидаги АГМК – “Қўқон-1912” учрашувининг 84-дақиқасида тўғридан-тўғри эфир пайтида Жасур Ҳасанов билан боғлиқ юз берган хунук манзарани изоҳлаб бериши учун футболчига сўз берилди. – Ўзбекистон чемпионатидаги 18 йилдан ошиқроқ фаолиятим мобайнида футбол жамоатчилиги, айниқса, мухлисларга бўлган ҳурматим доимо юқори бўлиб келган. Турли ёшдаги терма жамоалар, тўп тепган ҳар бир клубимдаги фаолиятларим мобайнида ўз ҳатти-ҳаракатларим билан мухлисларга хурсандчилик улашишни ўзимнинг устивор вазифам қилиб келганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. 3-тур учрашувимиз доирасида мураббийлар томонидан захирага олинганимдан сўнг бўлган хунук воқеликда ўзимни оқламоқчи эмасман. Аксинча, футбол жамоатчилигидан, ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти, рақиб жамоа вакиллари, мухлислардан узр сўрамоқчиман. Бундай ҳолатни нафақат ўзимда, балки фаолият олиб бораётган жамоада ҳам бошқа такрорланмаслигига нафақат сўз бераман, балки бунга амалий кўмакчи бўлиб ҳам ҳизмат қилишга тайёрман. Фурсатдан фойдаланиб, футболчиликдаги ҳозирги фаҳрий ёшимда ёш авлод вакилларига намуна бўлувчи, уларни тажрибаларини ошишига ҳизмат қилувчи, ҳам ҳулқий, ҳам спортчи сифатида тўғри йўлни кўрсатиш ва келажакда улардан яхши футболчилар етишиб чиқишида қўлимдан келганича яхши амалларни қилишга тайёр эканлигимни билдирмоқчиман, - деб қаттиқ пушаймон бўлган Жасур Ҳасанов ўз сўзини якунлади.


Бош мураббий Миржалол Қосимов ҳам ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрларини билдирар экан, қуйидагиларни гапириб ўтди: - Сизлар эл оғзидаги, халқ кўз ўнгидаги йигитларсизлар. Нафақат майдонда ёки унинг атрофида, балки шахсий ҳаётда ҳам бошқаларга намуна бўлувчи, жамиятдаги ҳар бир инсон кайфиятига таъсир ўтказиши мумкин бўлган соҳада меҳнат қиляпсизлар. Футбол орқали оилаларга хурсандчилик улашиб, бошқа соҳаларнинг иш унумини кескин ошишига ҳизмат қилишингиз ҳам мумкин. Шундай экан, чиройли ўйин, намунавий ҳулқ ва спортчиларга хос бўлган кун тартиби билан бошқаларга ўрнак бўладиган амаллар қилишни кўпайтиринг.

Йиғилиш якунида АГМК ПФК футболчиси Жасур Ҳасанов ойлик иш ҳаққининг 50 фоизи миқдорида моддий жаримага тортилиши ҳамда унинг ойлик маошидан ушлаб қолинган пул миқдорига спорт анжомлари, футбол тўплари ва шу кабилар харид қилиниб, аҳоли орасида спортнинг, хусусан футболнинг оммавийлигини ошириш мақсадида Олмалиқ шаҳридаги маҳаллалар болаларига тарқатилишига қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, бу каби ҳолатлар яна такрорланадиган бўлса, ҳар қандай футболчи бунданда оғирроқ жазога тортилиши айтилди.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика