RU

Последние новости

23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  0 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  23 21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  6 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  7 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  2 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  3 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  3 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  13 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  9 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  17 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10

Жасур Абдураимов: "Пахтакор"да шунча йил ишлаб, кўп марта чемпион бўлганимизда ҳам, бунчалик хурсанд бўлмаганман" Новости

Жасур Абдураимов: "Пахтакор"да шунча йил ишлаб, кўп марта чемпион бўлганимизда ҳам, бунчалик хурсанд бўлмаганман"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин меҳмонлар устози Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Ўйлашимча, учрашув руҳий жиҳатдан қийин кечди, чунки 7 ўйиндан буён юта олмаётгандик. Йигитлар астойдил ҳаракат қилишаётганди, аммо оддий вазиятлардаги хатолар эвазига ютқазаётгандик. Ўйин борасида ёмон кўринмаётгандик ва бир тарафдан омад ҳам келмаётганди. Футболчиларимиз характер кўрсатишганидан хурсандман. "Пахтакор"да шунча йил ишлаб, кўп марта чемпион бўлганимизда ҳам, бунчалик хурсанд бўлмаганман. 7 та ўйин – бу дегани 2 ойдан бери мақсадимизга эришолмаётгандик. Бугун ҳам ўзингиз кўрдингиз, фақат олдинга боришга интилдик. Саламат Қуттибоев деярли 1 метрдан гол уролмади, лекин уни ҳурмат қиламиз. Эътиборимизни кўпроқ ёшларга қаратяпмиз. "Андижон"ни стандарт вазиятлар орқали ютиб чиқиш қийин.

- Жамоангиз 7 ўйинни ғалабасиз тугатганди. Агар бугун "Металлург" ютқазганида, истеъфога чиқарилармидингиз?

- Профессионал мураббий сифатида бу саволга жавоб беришим қийин. Мен охиригача ўз ишимни қиламан. Бир нарсани алоҳида айтиб ўтишим керак, қилган меҳнатларимизни қадрлагани ва 7 ўйиндан иборат ғалабасиз сериядан кейин ҳам сабр қилгани учун Дилшод Турсунқулович Аҳмедов ( "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари – ижрочи директори, “Металлург” ПФК вице-президенти – таҳр.)га ташаккур айтаман. Ҳамма одам ҳам бунчалик сабр қилолмайди. Шундай экан, ишончни оқлаймиз ва клуб учун боримизни берамиз.

- Иван Нагаев ва Абдураҳмон Абдулҳақов майдонга тушгач, жамоада ижобий натижа кузатилди. Бу аввалдан ўйланган режамиди?

- Биз 0:1 ҳисобида ютқазаётгандик. Мураббий бу ҳолатда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилади. Охирги 15 дақиқада 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Таваккалга қўл урдик. Нагаев ва Абдулҳақов ишончни оқлади. 

- Етакчилар Камолиддин Тожиев ҳамда Александр Лобанов жамоани тарк этгани ҳақида хабарлар чиқди. Нима учун бундай қилинди?

- Айтиб ўтганимдек, ҳозир биз ёшларга эътибор беряпмиз. Тожиев ва Лобанов яхши ўйинчи. Тожиев 39 ёшга киради, Лобанов эса 36 га. Ҳа, албатта, жамоада тажрибали ўйинчилар бўлиши лозим. Ҳозир жамоамизда 32 ёшдан катта бўлган 8 нафар футболчи бор. Ҳозир 5-6 таси қолди. Улар ёшларни олдинга бошлашса ва ўз тажрибалари билан бўлишишса, жамоада қолишади. 

- Улар ўзлари кетишдими ёки бош мураббий сифатида чиқиш эшикларини кўрсатдингизми?

- Ҳали улар кетмади. Уларда кичик жароҳатлар бор, мен озроқ дам олишларини, вақти келса, чақиришимизни айтдим. Клубнинг фалсафаси – ёшларга эътибор бериш.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика