RU

Последние новости

07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  0 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  7 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  56 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  42 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0

Жасур Абдураимов: "Мухлислардан сабр қилишларини сўрайман" Новости

Жасур Абдураимов: "Мухлислардан сабр қилишларини сўрайман"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (5:2 ) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Авваломбор "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман, яхши жамоа. Биринчи бўлимда бир тўп фарқи билан ютгандик. Иккинчи бўлимда қўпол хатолар қилдик ва голлар ўтказиб юбордик. Ҳаракат қилиш керак, меҳнат қилиш керак. 3 та голни ўзимизни хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Мухлислардан сабр қилишларини сўраб қолардим, ҳозир бизда бир оз натижалар яхши эмас. Ишонаман жамоамиз яхши бўлади. Биринчи даврадан сўнг таркибимизда ёш футболчилар бор, улар мослашиб кетгунича бир оз вақт керак. 

Ҳозир биз легионерларсиз ўйнаяпмиз, бу маҳаллий футболчиларга имконият. Бу футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади. Жамоада шунақа қийин вазиятлар ҳам бўлади.

- Биринчи бўлимда жамоангиз яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда акси бўлди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Бизда ёши катта футболчилар бор, 35-38 ёш оралиғида тажрибали футболчилар. Улар чарчаб қолишган бўлиши мумкин. Ёки жамоамиз ғалабага ишониб қолди. Футболда ҳар-хил вазиятлар бўлади. Иккинчи таймда мезбонлардан тез футболчилар ўйинга қўшилди. Захирамизда ёш футболчилар ўтирибди. Ҳаракат қилиш керак, хатолар устида ишлашимиз зарур. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

- Ёзги трансферлардан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Трансферлардан қониқиш ҳосил қилиш бўйича айтиш қийин. Клубни бюджети бор, ҳозир академия устида жиддий ишлаяпмиз. Ким ўзи ҳоҳласа жамоада ўйнашни, уни тарбиялаймиз. Жамоада ҳар бир чизиқда рақобат бўлиши керак, биз шуни устида ишлаяпмиз. Битта ўйин яхши бўлса, кейингиси ўхшамаслиги мумкин, бу футбол.

- Таваккал қилиб ёшларга имконият берилса бўладими?

- Таркибимизда ёшлар бор, лекин улар 17-18 ёш атрофида, ҳали тажрибаси етарли эмас. Бу даражадаги футболга улар тайёр эмас. Улар ҳали Суперлигада ўйнамади. Таркибимизда ёшлар ўйнаяпти, уларга ҳам вақт керак.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика