RU

Последние новости

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  0 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  8 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  8 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Жасур Абдураимов матбуот анжуманида "ёрилди" Новости

Жасур Абдураимов матбуот анжуманида "ёрилди"

Суперлиганинг 15-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши баҳсдан кейин "Металлург" бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- ВАР нимани кўряпти? Футболчи ўрнидан турди, ўйинни давом эттиряпти. Икки дақиқадан кейин... Тушунтиравериб чарчадим. Бундай бўлмаслиги керак. Биз уларни ҳурмат қиламиз. Шу боисдан ҳакамлар футболни, футболчиларнинг, мураббийларнинг меҳнатини қадрлаши керак. Қандай қилиб, 10-дақиқада баҳсли вазият учун футболчига қизил бериш мумкин? Инсонийлик томонлама ҳам бундай қилинмаслиги керак эди. Биз шунинг учун мағлуб бўлдик. ВАР бор, у бор, бу бор, лекин ўзгариш йўқ. Бу сариқ карточкалик вазият бўлганди. Тўпни тепиб юборгани, вақтни чўзгани учун эса сариқ йўқ. Баҳона қилиш керак эмас. Аммо бош ҳакам ўйинни назорат қилишини истардим.

- Сиз бир неча бора ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида иштирок этмадингиз ва жазоландингиз. Буни сабаби нимада?

- "Турон"га қарши ўйинда биз жуда ёмон ўйнадик. Жаҳлим чиқди, бироз асабий бўлиб тургандим. Матбуот анжуманига кирмаганим учун 5 миллион сўм жаримани тўладим. "Қизилқум" билан ўйинда жуда яхши ҳаракат қилдик. Улар икки мартагина марказдан ўтди ва тамом... Ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида йиғилиш бўлаётганди. Шу сабабли ёрдамчимни жўнатдим. Бу ҳурматсизлик эмас, шунчаки, жараёндан келиб чиқиб қўл урилган иш эди. Ўша ўйиндан кейин ПФЛдагилар менинг олдимга келиб, навбатдаги ўйинда иштирок этмаслигимни айтишди. Ҳатто трибунада ҳам бўлмадим. ВИП-ложадан ўйинни томоша қилдим. Телефон қилсам ҳеч ким кўтармайди. Регламентда санкциялар дейилган. Нима у? Қанақа санкция? Аниқлик йўқ. Ўзидан ўзи мени дисквалификация қилди. Тушунмайман, уларни "Металлург"да алами борми? Бош мураббий сифатида биринчи йилимни ўтказяпман. Матбуот анжуманларида ортиқча гапларни гапирмайман. Доимо ўз фикримни айтаман. 50га 50 вазиятда улар ўйинни синдиришди. 7 ўзгариш қилди улар. Бунга ким жавоб беради? Бош ҳакам нима қилади?

Мен мураббийман ва ўз ишимни қиляпман. Энди шу билан бирга ҳакамлар ҳам бизнинг меҳнатимизни ҳурмат қилсин. Доим ҳам улар ҳақ бўлавермайдиларку. Хато қилсак, қўлни кўтариб, тан оламиз. Улар хато қилса ҳам доимо ҳақ. Мураббий бўлса ҳам, ҳакам бўлса ҳам, футбол учун ким бўлса ҳам футболни ҳурмат қилайлик.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика