RU

Последние новости

10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ёрқ эттиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  3 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  2 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  12 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0

"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга Новости

"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга

Суперлиганинг 15-туридан 2 та марказий учрашув ўрин олган. Самарқандда "Насаф" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтса, Тошкентда ундан қолишмайдиган қизиқарли ўйин бор.

Бугунги куннинг яна бир марказий қарама-қаршилиги — "Пахтакор" ва "Навбаҳор" тўқнашувидир. Саҳна: "Жар" стадиони. Томошабинлар эса футболнинг жонли намойишини кутмоқда. Бир томон Тошкент, иккинчи томон Наманган ишқибозлари. Сўнги йилларда нафақат ўзаро рақобат, балки умумий Суперлига муҳитидаги таъсири билан ажралиб турувчи ушбу дуэл яна қайтмоқда. 

Рақамлар нима дейди?

Суперлигада бу жамоалар 68 маротаба куч синашишган. Улардан 41 тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган, 14 учрашувда эса "Навбаҳор" зафар қучган. Тўплар нисбати "шерлар" фойдасига — 111:56. Тошкентликларнинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 7:0 ҳисобида қайд этилган бўлса, "Навбаҳор"нинг энг йирик зафарли ўйини 5:2 ҳисобида қайд этилган.

Бироқ бугунги кунда тарихий рақамлардан кўра жамоаларнинг ҳозирги ҳолати муҳимроқ. Айниқса, иккаласи ҳам юқори формада экани бугунги учрашувни том маънода марказий тўқнашувга айлантиряпти.

Тожиев услуби: Барқарорлик сари қадам

"Пахтакор" сўнги пайтда ўз ўйинини анча барқарорлаштирди. Қаршида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганига қарамай характер кўрсатган ҳолда якунда 2:2 қилиб кетди. Камолиддин Тожиев бошчилигидаги жамоа Кубок ўйинларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 8 учрашувдан буён мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Ҳужум ва ҳимоядаги яхши мувозанат, жамоавий интизом, ҳар бир футболчи ўзининг кучли жиҳатларини намоён этиши — бугунги "Пахтакор"нинг юзидир. Мазкур тўқнашув улар учун нафақат очко, балки биринчи давранинг рамзий "юқори нуқтаси" сифатида аҳамиятга эга. Яна бир жиҳати шуки, Камолиддин Тожиев ўтган йили "Пахтакор"ни вақтинча бошқарган даврида икки бор "Навбаҳор" тўсиғидан ўта олмаган (Кубокда пенальтилар сериясида мағлубият, Наманганда 2:5). Мураббийнинг ўзида ҳам иштиёқ икки карра кучлилиги аниқ.

"Лочинлар" парвози: Лушчан жамоасининг қўрқинчили ҳужуми 

Бироқ "Навбаҳор" ҳам ортда қолишни истамаяпти. Жамоа охирги 3 учрашувда 12 та гол уриб, ҳужум чизиғининг юришини тўхтатиш қийин бўлиб қолди. Мураббий Сергей Лушчан ҳужумкор футболга таянган ҳолда жамоага янги қон олиб кира олди. У Жиянов, Ўринбоев, Ғуломов ва Одилов каби футболчилардан ҳужумда самарали фойдаланмоқда. Уларнинг майдондаги ўзаро тушунуви, тезкорлиги ва қарор қабул қилиш маданияти нафақат эстетик жиҳатдан, балки натижа нуқтаи назаридан ҳам иш беряпти. Лушчаннинг машғулотларда йўлга қўйган схемалари майдонда тўлиқ ифодасини топмоқда — ва бу бешлик ҳар қандай рақиб ҳимояси учун жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлиб турибди.

Лекин рақибларни ҳам ҳисобга олиш керакдек гуё. "Пахтакор" билан ўйин эса юқоридаги номларни ҳақиқий синовдан ўтказади, чунки рақиб умуман бошқа даражадаги жамоа.

Пойтахтдаги "қора" анъана

Қизиғи шундаки, "Навбаҳор" 21 асрда Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти. Уларнинг пойтахтдаги сўнги ва ягона ғалабаси 1995 йилга тўғри келади (2:1). Бу эса жамоа учун фақат статистика эмас, балки руҳий тўсиқ ҳам бўлиши мумкин. Аммо бугунги "Навбаҳор"нинг ўйини ушбу анъанани синдириш учун яхши имконият тақдим этади.


Суперлига-1995.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:2

06.09.1995. 21-тур. 7 000 томошабин

Голлар: Абдуқаҳҳор Маъруфалиев 1:0, Олег Шацких 1:1, Зафар Мусабоев 1:2

Амалга оширилмаган пенальти: Алексей Винников ("Навбаҳор")

"Пахтакор": Павел Бугало, Мурод Алиев, Мурод Отажонов, Александр Тихонов, Ҳикмат Эргашев, Илҳом Шарипов (Улуғбек Рўзимов. 68), Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Станислав Моргулис (Маҳмуд Тўрахўжаев, 74), Равшан Базаров, Собир Ходиев, Рустам Дўрмонов (Дилмурод Назаров, 55)

"Навбаҳор": Дмитрий Гуленко, Бахтиёр Тоғаев (Тохир Мадраҳимов, 60), Сайдулло Турсунов, Фарҳод Магометов, Геннадий Денисов, Вали Келдиев, Сергей Арсланов, Алексей Винников, Дмитрий Батинков (Заҳриддин Акбаров, 68), Ербулат Ералиев (Зафар Мусабоев, 73), Олег Шацких


Жадвалдаги қўшнилар

Турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятли ўйин. "Навбаҳор" — 26 очко, "Пахтакор" — 23. Кеча "Бунёдкор" ва ОКМК ғалаба қозонгани сабаб, бугунги ўйин иккаласи учун ҳам стратегик аҳамиятга эга. "Пахтакор" ғалаба қозонса — рақибини ортда қолдиради. "Лочинлар" эса зафарли ўйин орқали учинчи ўринни мустаҳкамлаб олиши мумкин. Бу жамоаларнинг биринчи даврани қандай тугатиши айнан шу кеча ҳал бўлади.

Сўнгги дуэллар

"Пахтакор" охирги маротаба "Навбаҳор"ни 2023 йил мағлуб этган эди. Ўтган жорий мавсумдаги беллашувларда устунлик "лочинлар" томонида бўлди: 1:1 ва 5:2. Демак, "шерлар" учун бугунги учрашув реванш имконияти ҳамдир. Улар ўз мухлислари кўз олдида шу имкониятдан фойдаланишни исташи аниқ.

Бугун “Жар"да нафақат очко, балки нуфуз, характер ва мавқе учун тўқнашув бўлади. "Пахтакор" ўтган йилги муваффақиятсизликларни унутган ҳолда, қайта етакчига айланишни истайди. "Навбаҳор" эса ўтмишни қайта ёзиб, Тошкентдаги "лаънатланган" серияни тугатишни хоҳлайди. Биз эса икки жамоа иштирокида шиддатли ва чиройли ҳақиқий футбол кўришни истаймиз. Саҳна тайёр, роллар тақсимланган навбат спектаклга. Драма кўришга ҳам қарши эмасмиз. 

Савол эса битта: Тошкентда ким байрам қилади?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика