RU

Последние новости

21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  84 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  197 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  3 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  3 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  29 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик" Новости

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик"

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида эртага ярим финал баҳслари ўтказилади.

Чорак финалда Японияни 4:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртага финалга чиқиш учун Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.

Жанубий кореялик футболчилар аввалги босқичда Малайзияни 2:1 ҳисобида енгишди. Бу жамоа шунингдек, гуруҳ босқичида Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Ж.Корея бош мураббийи Ким Бонг Гил шундай деди:

- "Ярим финалгача етиб келдик ва бунинг учун ҳамма шогирдларимга раҳмат. Энди ярим финалда Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Мен кўрдимки, рақибнинг ҳимоя ва ҳужум чизиғида яхшигина боғлиқлик бор. Баъзи ўйинчиларим толиққан, шунингдек айримларида жароҳат бор. Аммо финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз".

- "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик, бу эса яхши бўлмаслиги мумкин. Лекин ютқазиб қўйсак бу баҳона бўла олмайди. Албатта, камчиликларимиз бор ва ўйиндан ўйинга уларни тўғрилаш устида ишлаяпмиз".

- "Биз ҳамма ўйинларни мана стадионда ўтказдик, балки бу ҳам устунлик бериши мумкин. Аммо биз ҳам бошқалар билан бир хил шароитдамиз, чунки барча жамоалар Хитойда ўйнаяпти".

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика