RU

Последние новости

23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  3 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  5 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  3 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19

Жанни Инфантино: “Хоккейни унутинглар, Россия футбол ватани!” Новости

Жанни Инфантино: “Хоккейни унутинглар, Россия футбол ватани!”

ФИФА президенти Жанни Инфантино Катта опера театрида ўтказилган гала концертда сўзга чиқиб, ЖЧ-2018ни юқори савияда ташкил этган Россияни мақтади.

“Жаноб Путин, ҳурматли дўстлар! Афсуски, ҳозирча рус тилида гапира олмайман. Лекин ўрганишни бошладим. Аслида шу ернинг ўзида бўлиб турганимдан бахтиёрман. Бутун дунёнинг нигоҳи Москвага, “Лужники” стадионига қаратилади. Тўрт миллиард инсон мундиални кузатиб боряпти. 

Фурсатдан фойдаланиб, ташкилотчилар, катта театр саҳнасида ажойиб футбол спектаклини намойиш этган барча актёр-футболчиларга ўз ташаккуримни изҳор қиламан. Футболчиларни ўйинга ҳар томонлама тайёрлаган мураббийларга ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман. 

Бир нарсани аниқ айта оламан, Россия қишки спорт турлари, аниқроғи хоккей эмас, чинакамига футбол ватанига айланди. Россияликлар, хоккейни унутинглар! Черчесов, Акинфеев ва бошқа футболчилар россияликларга катта байрам қувончини улаша олишди”, – деди Инфантино.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика