RU

Последние новости

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  1 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  22 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Жамшид Саидов: "Пахтакор" яратган 3 вазиятидан фойдаланиб кетди" Новости

Жамшид Саидов: "Пахтакор" яратган 3 вазиятидан фойдаланиб кетди"

Coca Cola Суперлигаси 18-тури доирасида "Пахтакор"га қарши баҳсдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

- Нима ҳам дердим. Йигитларга эътирозим йўқ. 3 вазиятда эътиборни йўқотдик. "Пахтакор" уч вазият яратди ва шулардан фойдаланиб кетди. Афсуски биз вазиятлардан голлар ура олмаяпмиз. Бир қанчасидан фойдаланишимиз керак эди. Ҳеч қиси йўқ. Йигитлар ҳаракат қилаётгани учун миннатдорман. Агарда ёмон ўйнаганимизда эътироз билдирган бўлардим. Сўнгги лахзагача курашишда давом этамиз. Ғалабаларимиз ҳали олдинда. Бугун бизни қўллаб турган мухлислардан узр сўрайман. Ўзимизни оқлай олмаймиз. 

- Бу савол Сизга биринчи марта берилмаяпти. Асосий таркибда Марко Симоновскийнинг ўрнига Муҳаммадали Ғиёсовни синаб кўрса бўлмасмикин?

- Энди кўриб чиқамиз. Ҳар бир футболчига имконият беряпмиз. Футболчиларнинг ўзига ҳос функциялари бор. Таклифингизни кўриб чиқамиз. Навбатдаги ўйинга қулай жиҳатни танлаймиз.

- "Қизилқум" тарихига назар соладиган бўлсак, жамоа доим ҳам икки ҳужумчили тактикадан фойдаланмаган. Балки буни ҳам кўриб чиқиш керакдир.

- Биз ҳар бир учрашувда икки хил тактик схемада ўйнашга ҳаракат қиламиз: ҳужумкор тактика, ҳимоявий тактика. Ўйин давомида буни ўзгартириб борамиз. Бу нормал ҳолат.

- Акмалжон Музаффаров ҳақида фикрингиз.

- Ёш, иқтидорли маҳаллий футболчи. Умид қиламанки, у келажакда яхши футболчи бўлиб етишади. Биз ҳам унга имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. Бу унинг иккинчи ўйини. Йигитча ҳаракат қиляпти. У билан ишлаймиз.

- Бугунги ўйин орқали жамоада ўсиш борлигини кўриш мумкин. Агарда омадни ушлаб олсангиз, бу ёғи яхши бўлиши мумкин. Чунки мухлислар жамоанинг сўнгги ўриндалигига эмас, энг ёмон ўриндалигига жахли чиқмоқда.

- Биз ҳар бир ўйинни бошидан охиригача кўриб чиқамиз. Ўйинларимизда йигитларга катта эътирозлар бўлмайди. Буни Сиз ҳам кўришингиз мумкин. Қарши, позицион ҳужумлар ҳисобига бизда яхши вазиятлар юзага келяпти. Яхши зарбалар берамиз, рақиб посбони қутқаряпти. Умуман олганда жамоада катта муаммолар ҳам кузатмаяпман. Мухлисларнинг эътироз билдиришга ҳаққи бор. Биз сўнгги ўриндамиз. Биз ҳам барчасини кўриб турибмиз. Турнир жадвали ҳам кўп нарсаларни англатади. Барча тушуниб турибди, биз учрашувларни сўнгги ўйин каби ўтказяпмиз. Жамоадагилар ҳам "Қизилқум"нинг пастга тушиб кетишини исташмаяпти ва максимал куч билан ҳараката қилишяпти. Сўнгги ўйинларимизни қаранг, қанча вазият яратдик, ундан фойдалана олмаяпмиз. Урган 3-4 голларимиз ҳам пенальтидан бўлди. Ўйиндан гол ура олмаяпмиз. Ғиёсов яхши вазиятга чиқиб борди. Ваҳобовда иккита вазият. Биздан барча натижа талаб қилмоқда. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказади. 

Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Олдинда 8 ўйин бор. Умид ҳали сўнмайди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика