RU

Последние новости

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  50 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз" Новости

Жамшид Саидов: "Муҳим ғалабани қўлдан чиқардик. Охиригача курашамиз"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги дурангдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда айтишим керакки, ўйиннинг бориши қизиқарли ўтди. Унда биз ғалабани қўлдан чиқардик деб ҳисоблайман. Йигитларга катта раҳмат айтаман. Улар борини бериб, ҳаракат қилишди. Бугун "Бунёдкор" қандай ўйнашини билгандик. Ҳар гал ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда, шундай ғалати голлар қўйиб юбордик. Ҳеч қиси йўқ, ишлашда давом этамиз. Шу ўринда Навоийдан келиб, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Йигитлар ҳар бир учрашувда борини бериб ўйнашмоқда. Улардан ҳам миннатдорман.

- Биринчи бўлим "Қизилқум"нинг режаси остида ўтди ва яхши ҳимоялана олди. Иккинчи бўлимда эса жамоа ҳужумкорликка кўпроқ эътибор қаратди ва ҳимояда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бу ғалабани кўпроқ исташ бўлдими?

- Биринчи бўлимда рақибга имкон бермадик ва қарши ҳужумларда ўйнашга интилдик. Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" очилишини билгандик. Балки биринчи ўтказиб юборган голимизда жарима зарбаси бўлмагандир. Мен шундай ҳисоблайман. Иккинчи голда эса хатолар маржони бўлди. Бутун мавсум давомида бундай хато қилмагандик. Умуман олганда рақибларда кўп ҳам вазият бўлмади. Бизда ташаббус кўпроқ бўлди. Аммо яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Айтганимдек, биз 3 очкодан қуруқ қолдик.

- Иккита голдаги дарвозабоннинг позициясини қандай баҳолайсиз? Дарвоза чизиғида ротация қилиш вақти келгандир.

- Биз қўлимизда турган ғалабани бой бердик. Ҳозир бирор кишини айблаш вақти эмас. Фақатгина ҳеч нима қилмаётган инсон ёки захирада бўлиб турган футболчи хато қилмаслиги мумкин. Мен майдонда хато қилмайман, чунки унда бўлмайман. Ҳар бир футболчида хато бўлади, дарвозабонни айблаш шарт эмас. У ерда бир қанча хатолар бўлганини кўрдим. 

- Ротацияни кўриб чиқасизми?

- Барчасини кўриб чиқяпмиз. Футболчининг ҳолатига қараш керак, кимдир ёш, кимнингдир тажрибаси катта. Ҳозир курашишда давом этяпмиз, охиригача курашамиз. Жавоҳир - тажрибали посбон, у билан муаммолар бўлаётгани йўқ. Ҳамма хато қилади. Барчасини вақт кўрсатади.

- Кухианидзе бугун захирада қолдирилди.

- Бугун Ваҳобов касал эди, Кухианидзе ҳам. Ҳозирги ҳавода машғулот қилгандан кейин шамоллаб қолиш ҳеч гап эмас. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бор. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика