RU

Последние новости

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  2 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Жамшид Саидов: "Биргина қўпол хато сабабли ўйин тақдири ҳал бўлди" Новости

Жамшид Саидов: "Биргина қўпол хато сабабли ўйин тақдири ҳал бўлди"

Coca Cola Суперлиганинг 25-тури доирасидаги "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдирди.


- Биргина қўпол хато ва барчаси ҳал бўлди. Ўйиндан мамнунман, барча бор кучи билан ҳаракат қилди. Афсуски, яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Ўзимизда эса навбатдаги ўйинларда омад. Йигитлар борларини беришлари керак. Олдимизда мақсад бор, шуни бажаришга мажбурмиз. Қаттиқ ҳаракат қилиб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

- Инобатга олинмаган гол ҳақида.

- Ўзим ўша вазиятни кўрмадим. Такрорий лавҳада эса тўп қўлга текканини кўрдим. Гол, оффсайд, ҳакамлар қарор чиқарди. Барчасини кўриб, тахлил қилиб чиқамиз. Тарасов гол урган вақтда ундан олдинда "Нефтчи" футболчиси бордек кўринди. Шу сабабли бу вазиятга эътибор қаратмайман. Пенальти вазиятида эса тўп қўлга теккандек кўринди. Ҳакамлар ишлашди, улар қарор чиқаришди. Уларни муҳокама қилишни истамайман.

- "Сўғдиёна" Қаршида дуранг қайд этди. "Қизилқум"ни ўтиш ўйинига олиб бормаслик учун қандай режалар бор эди?

- Бугун ғалаба қозониб, ўтиш ўйинида қатнашмаслик ҳақида ўйлагандик. Барчасига назарий жиҳатдан қарагандик ва "Насаф" ўз майдонида ғалаба қозонишини кутгандик. Ўз навбатида биз бугун ва келаси турда "Турон"ни ютишни режа қилгандик. Бугун "Бунёдкор"га ютқазган "Металлург" сўнгги турда "Олимпик"ни қабул қилади. Аммо биз ўз вазифамизни бажара олмадик. 

- Келаси мавсум Суперлигада 16 жамоа иштирок этиши борасида гап-сўзлар тарқалди. Шундай бўлса, Про-лиганинг даражаси тушиб кетмайдими?

- Про-лигада ҳам яхши жамоалар бор. Менимча, у ерда қанча кам ва сифати жамоалар бўлса, шунча яхшироқ. Суперлигада 16 жамоа қилинса, футболчилар ҳам кўпроқ бўлади ва танлов имконияти ҳам ошади. Менимча бу ҳолат Про-лигага таъсир қилмайди. У ерда ўйинлар сонини кўпайтириб, янада қизиқарлироқ қилишади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика