RU

Последние новости

15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  0 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  2 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  90 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2

Жамшид Искандеров: "Олдиндаги ўйинларда чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз" Новости

Жамшид Искандеров: "Олдиндаги ўйинларда чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"

Жанубий Кореянинг "Сеогнам" клубида тўп тепаётган ҳамюртимиз Жамшид Искандеров миллий терма жамоанинг ноябрь ойидаги йиғинига таклиф этилди.

Тажрибали ярим ҳимоячи МТЖга чақирув, Корея чемпионатидаги фаолияти ва бўлажак ўртоқлик учрашувлари ҳақида ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

"Ўтган йигинга таклиф кела олмаганимни сабаби клубим билан боғлиқ. Кореяда чемпионат ўйинлари давом этаётган эди, у ерда шундай қоида бор мамлакатдан ташқарига чиқсангиз қайтиб келиб ўн тўрт кун карантинда ўтиришингиз керак. Барибир одам бундан ранжийди. Чунки, миллий терма жамоага келиш ҳар доим ёқимли. Ҳозирда Жанубий Кореяда ички чемпионат баҳслари якунланди. Ўз юртимга қайтиб терма жамоа сафига қўшилганимдан хурсандман. 

Қисқа вақт ичида машғулотлар орқали спорт формамизни тиклаб олишга ҳаракат қиламиз. Кореядаги фаолиятим яхши кечмоқда. Бошида кўникишга 1-2 ой вақт керак бўлди. Жамоа раҳбарлари, мураббийлар яхши қабул қилди. Яхши чиқишиб кетдим. Барча шароитлар яратилган. Олдиндаги учрашувларда бирдамлик билан чиройли ўйин кўрсатишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ўйнаймиз", - дейди Жамшид Искандеров.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика