RU

Последние новости

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  0 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  20 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  140 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Жамшид Ҳасанов: "Вазиятлардан фойдалана олмасак "Металлург" билан ўйинда ҳам қийналамиз" Новости

Жамшид Ҳасанов: "Вазиятлардан фойдалана олмасак "Металлург" билан ўйинда ҳам қийналамиз"

"Бухоро"га қарши беллашувда сўнги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган "Андижон" навбатдаги турда ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

"Бухоро" билан кечган учрашув ва олдинда кутаётган бекободликлар билан баҳс ҳақида "бургутлар"нинг тажрибали футболчиси Жамшид Ҳасанов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўтган учрашув ҳақида оддий фикр билдиришим мумкин. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган бежиз айтилмайди. Ҳа, "Андижон"да 11 метрлик нуқтадан зарбаларни ўзим йўллаяпман. Штатли пенальтичи сифатида қачон тайинландим? Қўқонда бундай имконият бўлмаган. Чунки, у ерда пенальтилар қироли бор. "Машъал"да тўп тепиб юрган пайтларимда пенальтиларни кўпроқ ман тепардим. Бундай вазиятда сиз дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда қоласиз. Устунлик кўпроқ зарба бераётган футболчида бўлади. "Металлург" билан ўйинда вазиятлардан фойдалана олмасак ўзимизга қийин бўлади. Бошқа томондан ўз майдонимизда ҳаракат қилиш бизга қўшимча устунлик беради деб ўйлайман. Афсуски, карантин туфайли учрашув мухлисларсиз ўтказилади. Лекин, ҳозирча шунга мажбурмиз",- дейди Жамшид Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз маҳоратли ярим ҳимоячи ортда қолган 4 турда рақиблар дарвозасини 3 маротаба пенальтидан аниқ нишонга олди. 


Жамшид Ҳасанов "Қўқон-1912" либосида "Андижон"га қарши.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика