RU

Последние новости

21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  4 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  6 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  18 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  3

Жамшид Болтабоев: “Пахтакор–79” ҳар доим ёдимизда” Новости

Жамшид Болтабоев: “Пахтакор–79” ҳар доим ёдимизда”

1979 йилнинг 11 август куни ўзбек футболи жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.
Худди шу куни “Пахтакор” жамоасининг йигитлари Украина осмонида самога сочилди. Биз ҳар йили 11 август санасини қайғу ва алам билан ёдга оламиз. Эртага ушбу йигитларимизнинг бу ёруғ оламдан кўз юмганига роппа – роса 37 йил бўлади. Ушбу қайғули кунни эслаб “Пахтакор” клубининг футболчиси Жамшид Болтабоев “Пахтакор – 79“ жамоасини бир зум ёдга олди.

-  Биз ҳар йили 11 август санаси куни бутун жамоа билан “Пахтакор” стадионида йиғилиб Боткин қабристонига бориб уларни эслаб қабрларига гуллар қўйиб зиёрат қиламиз. Ўша пайтда “Пахтакор” жамоаси жуда ҳам кучли бўлган. Киевнинг “Динамо”сига тўртта гол уриб мағлубиятга учратишган.

Агарда ўша мудҳиш воқеа бўлмаганида балки футболимиз бунданда ривожланган бўлармиди. Михаил Ан, Федеров, Олим Аширов мана шу футболчиларнинг ўйинларини катталардан эшитиб келганмиз. Менимча авлоддан – авлодга ўтиб келса керак. “Пахтакор – 79” жамоаси ҳар доим ёдимизда бўлади. Биз уларни ҳеч қачон унутмаймиз”, - дейди “Пахтакор” клуби футболчиси Жамшид Болтабоев.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика