RU

Последние новости

16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  1 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  2 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  3 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  6 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  12 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  40

Жамшид Болтабоев: “Ўнг қанот ҳимоядан кўра марказда ўйнаш кўпроқ ёқади” Новости

Жамшид Болтабоев: “Ўнг қанот ҳимоядан кўра марказда ўйнаш кўпроқ ёқади”

U23 Осиё чемпионатининг биринчи тур беллашувлари ўз якунига етди. Бугун иккинчи турга старт берилади.

Бугун ҳамкасбларимиз билан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жойлашган меҳмонхонага ташриф буюрдик. Бу ерда Жамшид Болтабоевдан интервью олдик.

- Жиддий жароҳат туфайли бир йил ўйнай олмадингиз. Майдонга қайтишингиз оғир ўйинга тўғри келди. Майдонда қийинчиликка дуч келмадингизми?
- Ўйинда жуда қийин бўлди деёлмайман. Чунки, Осиё чемпионатидан олдин бир нечта ўртоқлик учрашувларида ўйнадим. Тўғри ўртоқлик учрашуви расмий ўйиндан катта фарқ қилади. Жанубий Корея билан баъзи вазиятларда тезлик бобида рақибга ютқазиб қўйдим, ўйлайманки бу вақтинчалик ҳолат.

- Гарчи “Пахтакор” таркибида ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилган бўлсангиз ҳам сизнинг асосий позициянгиз бошқа. Жанубий Кореяга қарши ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилиш ноқулайлик туғдирмадими?
- Ўнг қанот ҳимоясида ноқулайликни ҳис қилмадим. Тан оламан айрим вазиятларда мени қанотимдан хавфли ҳужумлар ўтиб кетди. Лекин, қанот ҳимоясида ўзимни эркин ҳис қилдим. Мураббий ўйинга қараб қайси жойга қўйса ўша жойда бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қиламан.


- Ўйин давомида қанот ҳимоясидан ҳужумчи ортига ўтдингиз. Қайси чизиқда ўйнаш осонроқ?
- Менимча, ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилиш осонроқ. Чунки, марказда кўпроқ югуришга тўғри келади. Шунга қарамай, менга марказда ўйнаш кўпроқ ёқади.

- Ҳакам сизга қизил карточка кўрсатган вазиятда рақиб оёғини бутсанинг таг қисми билан босиб олган экансиз...
- Ўша вазиятда рақибга жароҳат етказаман деб тўпга ташланмаган эдим. Рақиб тўпга мендан олдин етиб борди, мен эса оёғимни олиб қолишга улгурмадим. Ўйин пайти майсани босдим деб ўйлаган эдим, учрашувдан кейин такрорий лавҳаларда чиндан ҳам корейс футболчисининг оёғини босиб олганимни кўрдим. Шунга қарамай, ҳакам биринчи марта қоида бузганимни инобатга олиб сариқ карточка кўрсатса ҳам бўларди менимча, илк қўполликдаёқ кескин жазолади.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Доҳа, Қатар

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика