RU

Последние новости

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

Жамшид Болтабоев: “ОЧЛда умуман иштирок этмагандан кўра “плей – офф” босқичида ўйнаган яхшироқ” Новости

Жамшид Болтабоев: “ОЧЛда умуман иштирок этмагандан кўра “плей – офф” босқичида ўйнаган яхшироқ”

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби иккинчи даврада Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув олдидан Жамшид Болтабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Биринчи даврада жуда ҳам кўп керали бўлган очколарни йўқотдик. Ушбу натижалардан ўзимизга яраша ҳулоса чиқардик. Биринчи даврадаги ўйинларнинг бир нечтасида сўнгги дақиқаларида ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбориб мағлубиятга учради. Биринчи даврага якунига етканидан сўнг қисқа муддатли таътил ўз ниҳоясига етканидан сўнг мен терма жамоа билан бирга эдим.

Клубдаги жамоадошларим эса “Пахтакор” билан бирга иккинчи даврага тайёргарлик кўришди. Машғулотларда асосан жисмоний ҳолатга кўпроқ эътибор қаратдик. Чунки, биринчи даврадаги ўйинларнинг биринчи бўлимида яхши ўйнаган бўлсак иккинчи бўлимда чарчоқ аломатлари сезилди. Менича шунинг хисобига биринчи даврани ёмон ўтказдик деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам иккинчи даврадаги тайёргарликда асосан жисмоний машғулотларни ўтказдик. 26 куни жамоа билан Қибрайдаги базада йиғилдик, ўша кундан бери “Андижон” билан бўладиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Биз учун осон ўйин бўлмаяпти, сафардаги ўйинларнику айтмаса ҳам бўлаверади. Жамоамизга Лобанов қайтгани бизга фойда бўса бўладики лекин зарар бўлмайди. Чунки, Лобанов жуда ҳам тажрибали дарвозабон. У ҳимоячиларга керакли кўрсатмалар бериб турарди. Мени фикримча биринчи даврада бизга мана шу ҳам етишмади деб ўйлайман. Игорь Сергеевнинг ўрни билинса керак, лекин жамоамиз битта футборлчига қараб қолмаган.

Иккинчи даврада Сергеевни кетканини билдирмасдан фақат ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мана жамоамизга Жасур Ҳакимов келди, у билан ҳам бирга ўйнаганмиз. Ушбу футболчини қандай истеъдод эгаси эканлигини биламиз. Жасур Ҳакимов ҳам Сергеевни ўрнини билдирмайди деган умиддамиз. Бир қанча футболчиларимиз жамоадан кетгани билан бизнинг олдимизга қўйилган вазифа фақат чемпионлик. Насиб қилса ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритамиз. ОЧЛда умуман иштирок этмагандан кўра “плей – офф” босқичида бўлса ҳам иштирок этиб гуруҳ босқичига чиққан яхшироқ”, - дейди “Пахтакор” клуби ҳимоячиси Жамшид Болтабоев.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика